Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Ирода Ғиёзжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кичик мактаб ёшидаги болаларда тортинчоқликнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тортинчоқлик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини очиб бериш ва тортинчоқликни коррекция қилишнинг амалий имкониятларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда вазиятга ва шахсга боғлиқ хавотирланишнинг даражавий дифференциал ифодаланишига кўра «ташқи хатти-ҳаракатларда», «физиологик аломатлари», «ўзини ноқулай ҳис қилиш»нинг эмоционал интегратив таъсир этиши орқали тортинчоқлик шахсдаги ижтимоий-коммуникатив сифатида намоён бўлиши далилланган; 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тортинчоқликнинг шаклланиши  эмоционал турғунликнинг шахслараро муносабатларда мулқотга йўналгалик хусусиятига интегратив намоён бўлиши туфайли ўз-ўзига берадиган баҳонинг даражавий ривожланганлигига боғлиқ эканлиги далилланган;
ота-она ва бола муносабатларидаги эмоционал интегратив ёндашувнинг шахс шаклланишига таъсири натижасида «гиперғамхўрлик», «авторитарлик», «эътиборсизлик», «психологик қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги»нинг ноадекват ота-оналик установкаларига боғлиқлиги туфайли тортинчоқликнинг дифференциал намоён бўлиши  асосланган; 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тортинчоқликни сусайтириш учун хавотирланишни камайтириш, ўз-ўзига баҳони ошириш, коммуникатив қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган интегратив психотехнологияларни тизимли комбинациясини амалда қўллаш самарали эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги болаларда тортинчоқлик ҳиссининг намоён бўлишининг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда вазиятга ва шахсга боғлиқ хавотирланишнинг даражавий дифференциал ифодаланишига кўра «ташқи хатти-ҳаракатларда», «физиологик аломатлари», «ўзини ноқулай ҳис қилиш»нинг эмоционал интегратив таъсир этиши орқали тортинчоқлик шахсдаги ижтимоий-коммуникатив сифатида намоён бўлиши далиллашга оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 15 ноябрдаги ПМ-10 буйруғига асосан  «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 29 ноябрдаги ПМ-10-м маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тортинчоқлик ривожланишининг динамик ва ёшга оид хусусиятларини прогнозлаш имкониятини такомиллаштиришга эришилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тортинчоқликнинг шаклланиши  эмоционал турғунликнинг шахслараро муносабатларда мулқотга йўналгалик хусусиятига интегратив намоён бўлиши туфайли ўз-ўзига берадиган баҳонинг даражавий ривожланганлигига боғлиқ эканлиги далилланганлигига доир илмий Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 15 ноябрдаги ПМ-10 буйруғига асосан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 29 ноябрдаги ПМ-10-м маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида педагог-психологларнинг  бошланғич синф ўқувчиларида тортинчоқлик ривожланиш шарт-шароитлари ва механизмларини ривожлантиришга оид билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
ота-она ва бола муносабатларидаги эмоционал интегратив ёндашувнинг шахс шаклланишига таъсири натижасида «гиперғамхўрлик», «авторитарлик», «эътиборсизлик», «психологик қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги»нинг ноадекват ота-оналик установкаларига боғлиқлиги туфайли тортинчоқликнинг дифференциал намоён бўлиши  асосланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 15 ноябрдаги ПМ-10 буйруғига асосан  «Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 29 ноябрдаги ПМ-10-м маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни оилада ота-она-бола муносабатлари психологиясига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тортинчоқликни сусайтиришга қаратилган тренинг дастури  хавотирланишни камайтириш, ўз-ўзига баҳони ошириш, коммуникатив қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган интегратив психотехнологияларни тизимли Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 15 ноябрдаги ПМ-10 буйруғига асосан  «Психологик тренинг асослари» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йили 29 ноябрдаги ПМ-10-м маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши натижасида кичик мактаб ёшидаги болаларда тортинчоқликнинг психологик хусусиятларининг мазмунини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish