Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Мирзаакрам Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):«Божхона хизмати ходимларида профайлинг асосидаги касбий компетенциялар шаклланиш хусусиятлари», 19.00.03 – Инсон касбий фаолияти (Касб психологияси) (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/P252.
Илмий раҳбар: Саттаров Эркинбай Ниязметович, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочинбек Уринович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона хизмати ходимларида профайлинг асосидаги компетенциялар шаклланганлиги хусусиятларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона ходимининг профайлингга оид компетенциялари таркибий тузилмаси диққат (барқарорлиги, ҳажми, жамланиши, танловчанлиги), хотира (образли ва визуал), эмоция ва хатти-ҳаракатларни ўқиш, мулоқотга киришувчанлик, таваккалчилик хусусиятларининг ривожланганлик даражасини муҳимлигига кўра, «кузатувчанлик», «мимика», «тезкор қарор қабул қилиш» компонентларини бириктириш асосида такомиллаштирилган;
профайлингга хос бўлган етакчи шахс хусусиятларини аниқлаш учун божхона хизматига кадрларни танлаш ҳамда саралаш жараёнида шахснинг маълумотларни идрок қилишга нисбатан таъсирчанлигини вербал ва новербал хатти-ҳаракатларни идентификациялай олиш кўникмасини ривожланганлик даражасини аниқлаш муҳимлигига кўра, Р.Б.Кеттелнинг «Ўн олти омилли шахсни ўрганиш сўровномаси 16 PF («А» вариант)»ни мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
божхона хизмати ходимларидаги профайлингга оид хусусиятларни шакллантиришда касбий профайлинг компетенцияларини эмоционал, когнитив шахс сифатлари негизида ривожлантириш муҳимлигига кўра, муаллифлик «Божхона профайлинги» махсус дастурини қўллаш самарали эканлиги асосланган;
«божхона хизмати ходими психологик профили» шахсдаги «интеллектуаллик», «етакчиликка интилиш», «ижтимоий дадиллик», «дипломатик муносабат ўрнатиш», «янгиликка сезгир», «мустақиллик», «ўзини–ўзи тартибга солиш», «зўриққанлик», «экстраверсия-интроверсия», «ҳиссий сезгирлик», «конформлик» сифатларини касбий фаолиятда адаптив-интегратив намоён бўлиши натижасида, етакчи шахс хусусиятларининг шаклланганлик даражасига мувофиқ такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши доирасида олинган натижалар асосида қуйидагиларга эришилган:
диссертациянинг божхона ходимининг профайлингга оид компетенциялари таркибий тузилмаси диққат (барқарорлиги, ҳажми, жамланиши, танловчанлиги), хотира (образли ва визуал), эмоция ва хатти-ҳаракатларни ўқиш, мулоқотга киришувчанлик, таваккалчилик хусусиятларининг  ривожланганлик даражасини муҳимлигига кўра, «кузатувчанлик», «мимика», «тезкор қарор қабул қилиш» компонентларини бириктириш асосида такомиллаштирилганлигига доир эмпирик тадқиқот натижалари ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 ноябрдаги ПМ-75-сон буйруғига асосан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-75-а-сон маълумотномаси). Натиижада мазкур амалий мажмуалар амалда қўлланилиши натижасида божхона ходимининг профайлингга оид компетенциялари таркибий тузилмасини аниқлаш имкони яратилган;
профайлингга хос бўлган етакчи шахс хусусиятларини аниқлаш учун божхона хизматига кадрларни танлаш ҳамда саралаш жараёнида шахснинг маълумотларни идрок қилишга нисбатан таъсирчанлигини вербал ва новербал хатти-ҳаракатларни идентификациялай олиш кўникмасини ривожланганлик даражасини аниқлаш муҳимлигига кўра,  Р.Б.Кеттелнинг «ўн олти омилли шахсни ўрганиш сўровномаси 16 PF (А вариант)»ни мослаштириш асосида такомиллаштирилганлиги билан боғлиқ бўлган маълумотлар Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 24 мартдаги 19-сон буйруғига асосан Божхона институтига ўқишга кирувчи номзодларни, Давлат божхона қўмитасига ишга киришга номзодларни ва тизимда фаолият олиб бораётган ходимларни индивидуал-психологик  ўрганиш учун бу ишланма Давлат божхона қўмитасининг «Онлайн-тест» электрон дастури «Индивидуал-психологик ўрганиш» модулига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 24 мартдаги 9/25-22-0028-сон маълумотномаси). Натижада божхона кадрларини психологик ўрганиш самарадорлиги оширилган ва илмий-услубий таъминоти такомиллаштирилган;
божхона хизмати ходимларидаги профайлингга оид хусусиятларни шакллантиришда касбий проофайлинг компетенцияларини эмоционал, когнитив шахс сифатлари негизида ривожлантириш муҳимлигига кўра, муаллифлик «Божхона профайлинги» махсус дастурини қўллаш самарали эканлиги асосланганлиги билан боғлиқ маълумотлар Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 24 мартдаги 19-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруқларига асосан Божхона институти ва бошқа турдош олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига «Божхона профайлинги» ўқув қўлланмаси ва «Таможенный профайлинг» дарслиги мазмунига сингдириш орқали жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 24 мартдаги 9/25-22-0028-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғига мувофиқ руҳсат этилган «Божхона профайлинги» ўқув қўлланмаси 233-0571-рақамли ва «Таможенный профайлинг» дарслиги 233-0575-рақамли гувоҳномалари). Натижада божхона хизмати ходимларининг профайлингга оид бўлган касбий компетенциялари шакллантириш жараёнининг самарадорлигини оширишга эришилган;
«божхона хизмати ходими психологик профили» шахсдаги «интеллектуаллик», «етакчиликка интилиш», «ижтимоий дадиллик», «дипломатик муносабат ўрнатиш», «янгиликка сезгир», «мустақиллик», «ўзини–ўзи тартибга солиш», «зўриққанлик», «экстраверсия-интроверсия», «ҳиссий сезгирлик», «конформлик» сифатларини касбий фаолиятда адаптив-интегратив намоён бўлиши натижасида, етакчи шахс хусусиятларининг шаклланганлик даражасига мувофиқ такомиллаштирилган оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 ноябрдаги ПМ-75-сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-75-а-сон маълумотномаси). Натижада профайлингга оид компетенцияларга эга бўлган ходимларни психологик профилини ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish