Sayt test rejimida ishlamoqda

Аскарова Наргиза Абдивалиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Диққат етишмаслиги синдромли ва   гиперактив болаларни мактабга тайёргарлигининг психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.PhD/P176. 
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович психология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Саодат Меликузиевна психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади диққат eтишмаслиги синдромли ва  гиперактив болаларни мактабга психологик тайёргарлигининг самарадорлигини ошириш ҳамда психологик-педагогик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диққат eтишмаслиги ва гиперактивлик синдромли мактабгача ёш давридаги болаларнинг соғлом синалувчилар билан натижаларини дифференциаллаштириш асосида диққат ва хотира каби когнитив жараёнларда  қуйи кўрсаткичлар, салбий эмоционал, хулқ-атвор соҳасида эса юқори кўрсаткичлар  аниқланган;
диққат eтишмаслиги ва гиперактивлик синдромли  болаларда диққат танқислиги ва қўзғалувчанлик, шубҳаланувчанлик, агрессиянинг ортиши натижасида гуруҳий бузилишлар ва қайсарлик, ғазаб, тажовузкорлик каби хулқ-атворнинг намоён бўлиши  ҳамда уларни мактабда ўқишга тайёрлашда салбий таъсири аниқланган;
диққат  eтишмаслиги  синдроми  ва  гиперактив болаларни мактабга тайёрлаш  бўйича  ўйин терапияси, бихевиорал терапия, гуманистик психология ғоялари асосида ишлаб чиқилган «Ихтиёрий диққатни ривожлантириш» номли психокоррекцион-ривожлантирувчи  дастурига  индивидуал ёндашувни киритиш самарали эканлиги исботланган;
диққат  eтишмаслиги  синдроми  ва  гиперактив  болаларни мактабда ўқишга тайёрлашда  шахсга  йўналтирилган ёндашув асосида психик ва шахс ривожланишидаги эмоционал ва хулқ-атвор соҳасидаги сифат ўзгаришлари, ёш давридаги инқирозларни  эътиборга  олиш тарбиячилар ва ота-оналарга асосий психологик тавсия эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача тарбия ёшидаги диққат етишмаслиги синдромли ва гиперактив болаларнинг мактабга тайёргарлигининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромли мактабгача ёш давридаги болаларнинг соғлом синалувчилар билан натижаларини дифференциаллаштириш асосида диққат ва хотира каби когнитив жараёнларда  қуйи кўрсаткичлар, салбий эмоционал, хулқ-атвор соҳасида эса юқори кўрсаткичлар  аниқланган маълумотлар Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йил 18 октябрдаги 06/263-сон буйруғига асосан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамда унинг Фарғона, Самарқанд, Қарши шаҳридаги минтақавий филиалларидаги илмий бўлимлар ва Ахборот-консалтинг Хизматида фаолият юритаётган  дефектолог, логопед ва психологларнинг психожисмоний имкониятлари чекланган болалар билан олиб борадиган ишлари жараёнига киритилган (Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йил 18 октябрдаги 06/262-сон маълумотномаси). Натижада дефектолог, логопед ва психологларнинг илмий-назарий тайёрлигини сифат жиҳатдан оширишга эришилган;
диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромли болаларда диққат танқислиги ва қўзғалувчанлик, шубҳаланувчанлик, агрессиянинг ортиши натижасида гуруҳий бузилишлар ва қайсарлик, ғазаб, тажовузкорлик каби хулқ-атворнинг намоён бўлиши ҳамда уларни мактабда ўқишга тайёрлашда салбий таъсири аниқланган янги илмий далиллар Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йил 18 октябрдаги 06/263-сон буйруғига асосан диққат етишмаслиги синдромли ва  гиперактив болаларни мактабга психологик тайёргарлиги йўналишида шахсга психологик таъсир кўрсатиш технологияси ёритилган илмий-назарий, илмий-амалий таклифлар марказ йиллик иш режаларида белгиланган илмий амалий, коррекцион-ривожлантирувчи ҳамда ўқув фаолияти амалиётида кенг фойдаланиш киритилган (Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йил 18 октябрдаги 06/262-сон маълумотномаси). Натижада дефектолог, логопед ва психологларнинг амалий-услубий билимлари оширилган;
диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактив болаларни мактабга тайёрлаш бўйича ўйин терапияси, бихевиорал терапия, гуманистик психология ғоялари асосида ишлаб чиқилган «Ихтиёрий диққатни ривожлантириш» номли психокоррекцион-ривожлантирувчи дастурига индивидуал ёндашувни киритиш самарали эканлиги ҳақидаги илмий ва статистик асосланган маълумотлар Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йили 18 октябридаги 06/263-сон буйруғига асосан шу ёш давридаги ушбу синдромли болаларда мактабга тайёргарлик сифатларни шакллантириш, просоциал хулқ кўникмаларини шакллантиришга қаратилган машғулотлар мажмуаси «Ахборот-консалтинг Хизмати»даги «Ота-оналар клуби» фаолиятига жорий қилинган (Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йили 18 октябрдаги 06/262-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог мутахассисларнинг илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик даражасини оширишга эришилган; 
диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактив болаларни мактабда ўқишга тайёрлашда шахсга йўналтирилган ёндашув асосида психик ва шахс ривожланишидаги эмоционал ва хулқ-атвор соҳасидаги сифат ўзгаришлари, ёш давридаги инқирозларни эътиборга олиш тарбиячилар ва ота-оналарга асосий психологик тавсия эканлиги аниқланганлиги ҳақида илмий хулосалар Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йили 18 октябридаги 06/263-сон буйруғига асосан психокоррекцион дастур Марказ ва унинг филиалларидаги Ахборот-консалтинг Хизмати фаолиятига жорий қилинган (Республика ижтимоий мослашув марказининг 2022 йили 18 октябрдаги 06/262-сон маълумотномаси).  Натижада дефектолог, логопед ва психологларнинг шахс психологик етуклигини фаол ошириш борасидаги кўникмаларини янада ривожлантириш имкониятлари оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish