Sayt test rejimida ishlamoqda

Ориббоева Дилафрўз Дадамирзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак педагогларда ижтимоий компетентлик ривожланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология. (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2021.2.PhD/P85.
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.  
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Дўстмухаммедова Шоира Акбаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларда ижтимоий компетентлик шаклланишининг ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг ижтимоий компетентлигини намоён бўлишида мустақиллик, ўзига бўлган ишонч, муомала, ижтимоий ҳаётга қизиқиш хусусиятларини динамик ривожланишига кўра, дифференциал фарқлар мавжудлиги далилланган; 
шахсдаги ижтимоий компетентлик ва коммуникатив компетентликнинг ўзаро боғлиқлигига кўра, ўз бурч ва вазифаларига бўлган муносабат, бошқаларни қабул қилиш, ижтимоий ҳаётга қизиқиш ва эмпатиянинг шахслараро муносабатларга дуал таъсирини кучайиши туфайли бўлажак педагогларни касбий шаклланишининг психологик мезонлари асосланилган; 
шахслараро муносабатларда ўзаро англаш, ўзаро тушуниш механизмларини устувор характерда намоён бўлишига кўра, мустақиллик, фаоллик, иродавий ўзини ўзи бошқариш хусусиятларини интегратив шаклланиши туфайли бўлажак педагоглардаги ижтимоий компетентликнинг перцептив-интерактив томонини касбий йўналганлик таъсирида ривожланиши далилланган;
бўлажак педагогларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш учун ижтимоий кўникмалар, ўзига ишонч хусусиятларини мулоқот малакалари индукциясида кучайтириш муҳимлиги туфайли интеграл таълимда мотивацион-шахсий омилларнинг интенсив таъсири далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Бўлажак педагогларда ижтимоий компетентликни ўрганиш доирасида амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак педагогларнинг ижтимоий компетентлигини намоён бўлишида мустақиллик, ўзига бўлган ишонч, муомала, ижтимоий ҳаётга қизиқиш хусусиятларини динамик ривожланишига кўра, дифференциал фарқлар мавжудлигига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларда ижтимоий компетентликни ўрганишнинг комплекс психологик манбалари аниқланди ва бойитилган; 
шахсдаги ижтимоий компетентлик ва коммуникатив компетентликнинг ўзаро боғлиқлигига кўра, ўз бурч ва вазифаларига бўлган муносабат, бошқаларни қабул қилиш, ижтимоий ҳаётга қизиқиш ва эмпатиянинг шахслараро муносабатларга дуал таъсирини кучайиши туфайли бўлажак педагогларни касбий шаклланишининг психологик мезонларига доир маълумотлар Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон буйруғига асосан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда ижтимоий компетентликнинг ёш ва психологик омилларини инобатга олган ҳолда илмий маълумотлар асосида методик таъминотни кучайтириш имконияти оширилган; 
шахслараро муносабатларда ўзаро англаш, ўзаро тушуниш механизмларини устувор характерда намоён бўлишига кўра, мустақиллик, фаоллик, иродавий ўзини ўзи бошқариш хусусиятларини интегратив шаклланиши туфайли бўлажак педагоглардаги ижтимоий компетентликнинг перцептив-интерактив томонини касбий йўналганлик таъсирида ривожланиши ҳақидаги илмий хулосалар Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон маълумотномаси). Натижада таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларини такомиллаштиришда сифат жиҳатидан ривожланишига эришилган;
бўлажак педагогларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш учун ижтимоий кўникмалар, ўзига ишонч хусусиятларини мулоқот малакалари индукциясида кучайтириш муҳимлиги туфайли интеграл таълимда мотивацион-шахсий омилларнинг интенсив таъсирига доир маълумотлар Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 сентябрдаги ПМ-61-а-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак педагогларда ижтимоий компетентликни шаклланишини кучайтириш ва ривожлантириш бўйича психологик чора-тадбирлар самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish