Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилов Аббосбек Адилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистонда миллий ғояни ривожлантириш истиқболлари”, 09.00.06- Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal610.
Илмий раҳбар: Қурбонова Лола Абдулходимовна, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Жўрабек Ярқулович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон стратегиясидаги хавфсизлик, маънавий тараққиёт, кучли ижтимоий сиёсатни таъминлашга оид йўналишларининг аҳамиятини халқ онгига сингдиришда миллий ғоянинг бошқарувчи функциясидан фойдаланишнинг заруратини асослашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистоннинг миллий ғояси ижтимоий тараққиётнинг механизми бўлганлиги сабабли, унинг халқ манфаатлари ҳимояси, мудофаа қудрати, миллатлараро тотувликни такомиллаштирувчи давлат стратегияси, ижтимоий барқарорликка эришишнинг мантиқий изчил, авлодлараро давомий мафкура эканлиги фалсафий асосланган;
таълим ва тарбия тизимидаги маънавий-мафкуравий ислоҳотларнинг ижтимоий тараққиёт механизми сифатида “инсон – жамият - давлат” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали ёшлар онгига қаратилган тажовузкор ғояларнинг олдини олиш, янги авлод ёшларининг ташаббусларини рағбатлантириш, элитар маданиятни оммалаштириш ва миллий ўз-ўзини англашнинг фалсафий омиллари миллий ғояда намоён бўлиши асосланган;
“Ҳар бир оила тадбиркор” стратегик ғояси миллий иқтисодий мувозанатни тартибга солувчи, унинг ҳаёт сифати кўрсаткичини белгиловчи, шунингдек, ижтимоий фаолиятнинг табииий детерминантлигини таъминловчи инсон капитали учун миллий ғоявий тарбия механизми эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
“Ислом нурли маърифат дини” ғоясининг ижтимоий адолат мезони ва яратувчанлик  диний ва дунёвий билимларнинг виждон ва имон бирлигига эришиш, индивидуал онг даражасидаги ўз ўзини англашнинг оммавий онг даражасига кўтарилишида давлат бошқаруви манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш омили ва миллий ғоянинг таркибий қисми сифатида амал қилиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янгиланаётган Ўзбекистонда миллий ғояни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ва унинг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот  натижалари: 
Янги Ўзбекистоннинг миллий ғояси ижтимоий тараққиётнинг механизми бўлганлиги сабабли, унинг халқ манфаатлари ҳимояси, мудофаа қудрати, миллатлараро тотувликни такомиллаштирувчи давлат стратегияси, ижтимоий барқарорликка эришишнинг мантиқий изчил, авлодлараро давомий мафкура эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлган миллий-маънавий тикланиш ва юксалиш, миллий ғоя тамойилининг устуворлигини таъминлаш, жамиятимизнинг ахлоқий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 14 июндаги 02/02-119-сон маълумотномаси). Натижалар, партиянинг электорати билан тизимли фаолият олиб бориш, улар онгига миллий ғоя ривожининг асосий йўналишларини сингдиришнинг янги механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
таълим ва тарбия тизимидаги маънавий - мафкуравий ислоҳотларнинг ижтимоий тараққиёт механизми сифатида “инсон – жамият - давлат” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали, ёшлар онгига қаратилган тажовузкор ғояларни олдини олиш, янги авлод ёшларининг ташаббусларини рағбатлантириш, элитар маданиятни оммалаштириш ва миллий ўз-ўзини англашнинг фалсафий омиллари миллий ғояда намоён бўлишига оид хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Маънавият сарчашмаси” ва “Миллий ғоя истиқболлари” номли ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 03/08-1433-сон маълумотномаси). Натижалар ўқув  марказнинг таълим жараёнида миллий ғоя ривожининг йўналишларини асослашга оид  услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш, янги ўқув адабиётларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган; 
“Ҳар бир оила тадбиркор” стратегик ғояси миллий иқтисодий мувозанатни тартибга солувчи, унинг ҳаёт сифати кўрсаткичини белгиловчи, шунингдек, ижтимоий фаолиятнинг табииий детерминантлигини таъминловчи инсон капитали учун миллий ғоявий тарбия механизми эканлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Нигоҳ”, “Муносабат” каби давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 ноябрдаги 04-15/2230-сон маълумотномаси). Натижалар индивидуал тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни оммалаштириш, ёш тадбиркорлар корпусини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишга хизмат қилган; 
“Ислом нурли маърифат дини” ғоясининг ижтимоий адолат мезони- виждон ва имон бирлигига эришиш, индивидуал онг даражасидаги ўз ўзини англашнинг оммавий онг даражасига кўтарилиши давлат бошқаруви манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш омили ва миллий ғоянинг таркибий қисми сифатида амал қилиши таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 2-10-23-3028-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшлар онгида ўз ҳуқуқ ва мажбурияти, бурч ва масъулиятини билиш ва уларга риоя қилишга оқилона ёндашувини шакллантиришга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда миллий ғоянинг “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқга хизмат қилиш” эзгу мақсадининг ижросини таъминлаш, аҳолининг турли қатламлари орасида ишсизликни бартараф этиш, таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш механизми сифатида амал қилишига эришиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 2-10-23-3028-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшлар онгида ўз ҳуқуқ ва мажбурияти, бурч ва масъулиятини билиш ва уларга риоя қилишга оқилона ёндашувини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish