Sayt test rejimida ishlamoqda

Маврулова Муниса Абдухалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамият маънавий барқарорлигини таъминлашда миллий-маънавий қадриятларнинг ўрни», 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Tar538.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Сайёра Суяркуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакат ижтимоий тараққиётининг бугунги босқичида жамият маънавий барқарорлигини таъминлашда миллий-маънавий, маданий қадриятларнинг ўрни ва улар трансформацияси масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
совет мустабид тузуми даврида маданият ва санъат соҳасида олиб борилган сиёсатнинг моҳияти миллий маданиятларни камситиш, миллий-маданий қадриятларнинг ўрнига сиёсийлашган расмий, сохта қадриятлар тизимини яратишдан иборат бўлганлиги исботланган;
ижтимоий ривожланишнинг барча босқичларида миллий қадриятлар иерархияси жараёни табиий равишда мавжуд бўлиши, бу жараёнда оилавий қадриятлар, демократик қадриятлар, бағрикенглик ва миллий анъаналарга ҳурмат масалалари устувор аҳамият касб этганлиги аниқланган;
бугунги ахборот дунёсида миллий қадриятларнинг қадрсизланиш жараёни авж олаётгани, ички (коррупция, ахлоқий бузуқлик, лоқайдлик, уруғ-аймоқчилик каби) ва ташқи (дунёнинг сиёсий беқарорлиги, минтақавий урушлар, эгоцентризм, “оммавий маданият”, виртуал дунёга тушиб қолиш, космополитизм каби) таҳдидларнинг кучайиб бораётгани жамият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги очиб берилган;
жамият ижтимоий барқарорлигини таъминлашда миллий қадриятларнинг миллий характер билан узвий боғлиқлиги, бу жараёнга салбий таъсир кўрсатаётган маънавий иллатлар, маънавий йўқотишлар, маънавий таҳдидлар, маънавий тубанликлар моҳияти аниқланиб, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг узвийлиги, бунда миллийлик доимо устувор аҳамиятга эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият маънавий барқарорлигини таъминлашда миллий-маданий қадриятларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотнинг натижалари:
совет мустабид тузуми даврида маданият ва санъат соҳасида олиб борилган сиёсатнинг моҳияти миллий маданиятларни камситиш, миллий-маданий қадриятларнинг ўрнига сиёсийлашган расмий, сохта қадриятлар тизимини яратишдан иборат бўлганлиги, бугунги ахборот дунёсида миллий қадриятларнинг қадрсизланиш жараёни авж олаётгани, ички (коррупция, ахлоқий бузуқлик, лоқайдлик, уруғ-аймоқчилик каби) ва ташқи (дунёнинг сиёсий беқарорлиги, минтақавий урушлар, эгоцентризм, “оммавий маданият”, виртуал дунёга тушиб қолиш, космополитизм каби) таҳдидларнинг кучайиб бораётгани жамият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги бўйича тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури IX - йўналишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 31 октябрдаги 02-22/396-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантириш юзасидан ўтказиладиган тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий ривожланишнинг барча босқичларида миллий қадриятлар иерархияси жараёни табиий равишда мавжуд бўлиши, бу жараёнда оилавий қадриятлар, демократик қадриятлар, бағрикенглик ва миллий анъаналарга ҳурмат масалалари устувор аҳамият касб этганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 31 октябрдаги 2-13-23-3604-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар ўртасида оилавий қадриятлар, демократик қадриятлар, бағрикенглик ва миллий анъаналарга ҳурмат масалалари бўйича ташкил этилган тарғибот ишлари самарадорлиги таъминланган; 
жамият ижтимоий барқарорлигини таъминлашда миллий қадриятларнинг миллий характер билан узвий боғлиқлиги, бу жараёнга салбий таъсир кўрсатаётган маънавий иллатлар, маънавий йўқотишлар, маънавий таҳдидлар, маънавий тубанликлар моҳияти аниқланиб, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг узвийлиги, бунда миллийлик доимо устувор аҳамиятга эгалиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида ўтказилган тарғиботларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 29 октябрдаги 03-06/25-сон далолатномаси). Натижада, Қўмитанинг асосий вазифаларидан бири бўлган оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish