Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Дониёр Азадбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Медикаментоз гипокоагуляцияли беморларда геморроидал қон кетишини жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик жиҳатларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2911.
Илмий раҳбар: Рузибаев Рашид Юсупович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Махмудов Улугбек Марифджанович, тиббиёт фанлари доктори; Кодиров Шавкат Номанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Волгабўйи тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: аппликациион гемостатик восита қўллаш орқали геморроидэктомия усулини такомиллаштириш йўли билан медикаментоз гипокоагулцияли беморларда III-IV босқичдаги сурункали геморройнинг хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал ҳайвонларда медикаментоз гипокоагуляция негизида тери яраси соҳасида маҳаллий гемостазга эришиш учун аста-секинлик билан қуюқ гелга айланадиган кукун шаклидаги гемостатик воситани икки марта қўллаш кераклиги исботланган; 
гемостатик воситани қўллаш катта сорбцион ҳажми, таркибида кальций ионларининг мавжудлиги, шунингдек нам юзага юқори ёпишқоқлиги ҳисобига геморрагия интенсивлиги ва давомийлигини камайиши билан медикаментоз гипокоагуляция негизида маҳаллий адекват гемостазни таъминлаши аниқланган;
4% гелли композицияни олиш учун «Хемобен» субстрат кукунини физиологик эритма билан эритиш кесилган анал сфинктерининг жароҳат юзасига аппликациясида гипокоагуляция негизида турғун гемостаз ва такрорий қон кетиш хавфини камайтиришни таъминлаган ҳолда, адгезив хусусиятини оширишга ёрдам бериши аниқланган; 
морфологик тадқиқот маълумотларига кўра, гел шаклидаги гемостатик воситани қўллаш нафақат маҳаллий гемостаз жараёнларининг кучайишини, балки яллиғланиш реакциялари ва инфицирланиш фаоллигини, шунингдек, анал тешикнинг жароҳатидан кейинги чандиқли деформацияси ривожланиш хавфини пасайитириши исботланган;
анал ёриқлар бирга келган медикаментоз гипокоагуляцияли беморларда гелли композицион гемостатик қопламани қўллаш орқали маҳаллий гемостаз сифати ва турғунлигини яхшилашни таъминлайдиган геморроидэктомия усули такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Медикаментоз гипокоагуляцияли беморларда сурункали комбинациялашган геморройни хирургик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини мақбуллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Медикаментоз гипокоагуляцияли беморларда сурункали геморройнинг хирургик даволаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 08-35811-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар даволаш тактикасини мақбуллаштириш, медикаментоз гипокоагуляция негизида геморроидэктомияда маҳаллий гемостазнинг сифати ва барқарорлигини яхшилаш, геморрагик синдром туфайли тажрибадан кейинги даврда асоратлар частотасини камайтириш, госпитал давр ва тажрибадан кейинги реабилитация умумий даврини қисқартириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказиниг кўп тармокли клиникаси ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 08-35811-сон маълумотномаси). Медикаментоз гипокоагуляцияли беморларда сурункали геморройнинг III-IV босқичини хирургик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш геморрагик синдром бўйича операциядан кейинги даврнинг асоратли кечиши частотасини 18,6% дан 6,3% гача камайтиришга, шу билан госпитал даврни 6,5±1,4 дан 5,2±1,3 кунгача ва операциядан кейинги реабилитациянинг умумий даврини 15,4±2,9 дан 11,5±2,6 кунгача қисқартиришга, ташрих амалиётининг яхши ва қониқарли натижалари улушини 93,2%дан 98,2%гача оширишга имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish