Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўшимов Азамат Абдураззоқовичнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтанинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида қўзғалувчан перевалка конструкциясини такомиллаштириш”, 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1651.
Илмий раҳбар: Муродов Рустам Муродович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти ва Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.T.66.01 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтанинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида қўзғалувчан перевалка конструкциясини такомиллаштириш орқали пахтанинг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлашдан ҳамда таркибидаги майда ифлосликлардан тозалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сепараторнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ишчи камерасининг вертикал текислигига қўшимча тўрли сирт ўрнатиш йўли билан сепаратор(перевалка)нинг янги самарали конструкцияси яратилган;
қўш юзали сепараторда пахта бўлакчасини тўрли сиртга ёпишган пахтани ажратиб олиш жараёнини ҳаракат дифференция тенгламаси олинган;
такомиллаштирилган қўш юзали сепараторнинг тўрли юзаларида пахтани ёпишмаслиги ҳамда ҳавони сўриш осонлашгани сабабли ташиш таъсир радиуси ошганлиги аниқланган;
қўш юзали сепараторнинг тўрли сирт фойдали юзаси, кириш қувури қиялиги ва қирғич айланиш тезлигини оптимал параметрлари регрессион математик модел ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги турдаги самарали пахта сепаратори конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган пахта сепаратори Жиззах вилоятидаги «SANGZOR TEKSTIL» пахта-тўқимачилик кластери таркибидаги Дўстлик пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 29-июндаги 02/22-201-сон маълумотномаси). Натижада пахта толасидаги шикастланишларнинг камайиши ҳамда майда ифлосликларни тозалаш самарадорлигини 1.9 баробар оширишга эришилган ҳамда пахта чигитининг шикастланиши 0.34 %  камайтириш имконияти яратилган.
V. Ихтирога патенти. 
“Пахта хом ашёси сепаратори”га берилган ихтиро патентига (№IAP06631-2021й.). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 8 июндаги 27/1-1-3/5-3614-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish