Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Шахбоз Шавкатжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ифлослиги юқори бўлган пахтани тозалаш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1335
Илмий раҳбар: Ходжиев Мухсин Тоджиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар:  Қаюмов Абдул-малик Хамидович, техника фанлари доктори, доцент; Бобоматов Абдуғани Хусайинович, техника бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ифлослиги юқори бўлган пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускунасини такомиллаштириш орқали пахта толасини дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаб қолишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини тозалаш жараёни математик модели асосида ишчи барабан қозиқчалари кесим ўлчамининг ўзгариши пахта массасига бериладиган ва тозалаш имкониятини белгиловчи куч импульсининг ўзгариши ҳисобига олиб ифлослиги юқори бўлган пахтани майда ифлосликлардан тозалаш қурилмаси қозиқчаларининг рационал конструктив ўлчамлари аниқланган; 
тозалагич энергия сарфи регенерация қисмининг массаси ва конструкциясига боғлиқлигини инобатга олиб жалюза тасмали транспортёр ва сўриш қувуридан ташкил топган ресурстежамкор регенерация қисми конструкцияси ишлаб чиқилган;
ускунанинг тозалаш самарадорлиги ошириш учун ишчи барабан қозиқчаларининг профили яъни диаметри асосидан учига томон ботиқ эгри чизиқли профилда камайиб борувчи ва алмашувчан қозиқча конструкцияси ишлаб чиқилган; 
режали тажрибалар натижаларига асосланиб, қозиқчаларнинг тозалаш кўрсаткичларининг ошишини таъминлайдиган рационал ўлчам аниқланган ҳамда мавжуд қозиқлардан фарқли ҳолда бир қатордаги қозиқчалар кейинги қатордаги қозиқчаларнинг ўртасига тўғри келадиган қилиб жойлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори ифлосликдаги бўлган пахтани тозалаш қурилмасининг тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи конус шаклидаги қозиқчаларга эга бўлган барабанлар ва ифлосликлар таркибидаги пахтани ажратиб олувчи тасмали тирқишли жалюзали узатма технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
конус шаклидаги қозиқчаларга эга бўлган тозалаш барабанлари ўрнатилган пахта тозалаш қурилмаси “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тасаруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 03/12-270 сон маълумотномаси). Натижада пахта толасидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улуши пасайган, тола сифати бир синф юқорига кўратилган ҳамда пахта тозалаш машинасининг самарадорлигини 55,1÷57,% га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish