Sayt test rejimida ishlamoqda

Миртошев Завкиддин Давронович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронал масса ташланмалари: уларнинг қуёш цикли давридаги вариацияси ва космик об-ҳавога таъсири», 01.03.01 – Астрономия (физика математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/FM155. Илмий раҳбарлар: Nandita Srivastava, PhD, Удайпур қуёш обсерваторияси, Физикавий тадқиқотлар лабораторияси, Ҳиндистон. Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти, Dsc.02/30.12.2019.FM.15.01. Расмий оппонентлар: Marilena Mierla, PhD (Бельгия қироллик обсерваторияси, Бельгия); Ильясов Собит Пўлатович, физика-математика фанлари доктори. Етакчи ташкилот: Россия фанлар академияси Пушков номидаги Ер магнитизми, ионосфера ва радиотўлқинларнинг тарқалиши институти (ИЗМИРАН).
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 

I.Тадқиқотнинг мақсади: Коронал масса ташланмалари (КМТ) ва уларнинг турли хил қуёш активлиги циклларидаги узоқ даврли вариацияларини ва Ердаги космик об-ҳаво натижаларини ўрганиш, шунингдек, қуёш шамоли ва КМТлар орқали Қуёшнинг масса йўқотиш даражаси эволюциясини 23- ва 24-қуёш цикллари давомида алоҳида ўрганишдан иборат.

II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ойлик КМТ массасининг йўқотилиш кўрсаткичи ва ойлик қуёш доғлари сони орасидаги боғлиқлик аниқланиб, улар орасидаги корреляция коэффициенти 23- ва 24-қуёш активлиги цикли учун мос равишда 0,74 ва 0,76 га тенглиги топилган;
Юмшоқ рентген фон ёрқинлиги билан КМТ массасининг йўқотиш кўрсаткичи орасидаги боғланиш ўрганилган ва улар орасидаги корреляция коэффициенти мос равишда 23- ва 24-қуёш активлиги цикли учун 0,78 ва 0,80 деб топилган;
Қуёш шамолининг масса йўқотиш кўрсаткичи қуёш доғлари сонига ва қуёш рентген фон ёрқинлигига унчалик боғлиқ эмаслиги кўрсатилган. Қуёш шамолининг масса йўқотиш кўрсаткичи 23-қуёш активлиги цикли учун йилига ўртача 2,110-14М га тенг қиймат атрофида бўлиши ва 24-цикл учун тахминан 10% га камайиши аниқланган;
Қуёш шамолининг масса йўқотиш кўрсаткичи, КМТнинг масса йўқотиш кўрсаткичидан тахминан 10 марта каттароқ катталикка тенг эканлиги аниқланган. Шунингдек, КМТларнинг қуёш шамоли масса оқимига қўшадиган улуши, эклиптикада қуёш активлик цикли максимумида тахминан 5 фоизни ташкил эташи ва бу кўрсаткич юқори гелиокенгликларда ҳамда қуёш активлик цикли минимумида анча кичиклиги аниқланган.

III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда олинган натижалар ва таҳлил усулларидан бошқа муаллифлар ҳам фойдаланишган. Бу ҳақда SCOPUS маълумотлар базасига киритилган халқаро журналлардаги нашрларимиз далолат беради:
Mishra W., Srivastava N., Wang Y., Mirtoshev Z., Zhang J., Liu R. Mass loss via solar wind and coronal mass ejections during solar cycles 23 and 24 // Monthly Notices of the Royal Astronomical Society. – Oxford (Great Britain), 2019. – vol. 486, Issue 4. – pp. 4671-4685 – 21 иқтибос;
КМТларнинг эклиптикада ва ундан ташқарида умумий қуёш шамол массаси оқимига қўшган ҳиссасини ва унинг қуёш фаоллиги даврларининг турли босқичларида ўзгаришини аниқлаш бўйича олинган натижалар “The Sun Today” (C. Vita-Finzi, Springer, 2018) китобида фойдаланилган. Қуёш КМТларининг ҳосил бўлиш кўрсаткичи ва шу билан боғлиқ масса йўқотиш даражасини аниқлаш бўйича олинган натижалар қуёш типидаги юлдузларни ўрганишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish