Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупходжаев Саидғани Абдуллаходжаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олдиндан зўриқтирилган енгил темирбетонли эгилувчи элементлар тадқиқоти ва уларни ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш”, 05.09.01-“Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2727.
Илмий раҳбар: Асқаров Бахтиёр Асқарович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Раззоқов Сайидмахсуд Рахмонович ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Хасанов Собир Содикович.
Етакчи ташкилот: “ЎЗОҒИРСАНОАТЛОЙИҲА” АЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олдиндан зўриқтирилган канат арматурали енгилбетон элементларнинг қисқа вақтли ва кайта юклашларда ишлашининг ўзига хослигини экспериментал – назарий тадқиқот қилиш ва бундай конструкцияларни хисоблаш услубларини такомиллаштириш бўйича таклифлар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олдиндан зўриқтирилган канат арматурали енгил бетон тўсинларнинг мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикрлигига асосий омиллар таъсирини аниқловчи экспериментал натижалар олинган; 
канат арматура учун эластикликнинг шартли чегараси шартли оқиш чегараси , нинг ўзгарган қийматлари хамда арматурадаги пластик деформациялардан хосил бўлган кучланиш  камайишиини аниқлаш бўйича ифодалар таклиф этилган; 
канат арматуранинг ҳақиқий деформацияланиш диаграммасига ва уларнинг олдиндан зўриқтириш таъсирида ҳамда енгил бетон хусусиятларининг ўзига хослигига асосланган эгилувчи элементларни нормал кесим бўйича ҳисоблаш услуби таклиф этилган;
олдиндан зўриқтирилган енгил бетон тўсинларнинг ёриқсиз кесимлар бикрлигини аниқлаш учун бетон ва арматуранинг механик хоссаларини, арматурани олдиндан зўриқтириш даражасини ва бетонни сиқилишини инобатга олувчи ифодалар таклиф этилган;
қисқа вақтли ва қайта юкланишлар таъсирида олдиндан зўриқтирилган енгил бетон тўсинларнинг ёриқбардошлигини ва деформацияларини аниқлаш учун меъёрий хужжатнинг ифодаларидаги коэффициентларининг (φbl , νb , ψb , ψs ва ) ўзгарган қийматлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
муаллифнинг канат арматурали енгилбетон эгилувчи элементларнинг такомиллаштирилган ҳисоб услуби бўйича таклифлари лойиҳа институтларига янги меъёрий хужжатлар яратишда фойдаланиш учун берилган. ҚМҚ 2.03.01-96 “Бетон ва темирбетон конструкциялар” меъёрий ҳужжатини қайта ишлаб чиқишда хаммуаллиф сифатида хамда ўз таклиф ва тавсиялари билан қатнашган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг  2022 йил  16  ноябрдаги  09-06/13007-сонли маълумотномаси).
диссертация бўйича олган илмий-амалий тадқиқотлари натижалари Тошкент архитектура қурилиш институти магистрантлари учун “Европа иттифоқи меъёрларига мувофиқ қурилиш конструкцияларини лойихалаштириш асослари” ва “Бино ва иншоотларни қайта қуриш, текшириш ва синовдан ўтказиш” фанларидан маърузалар ва амалий машғулотлар ўтишда ўқув жараёнларига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг  2022 йил  16  ноябрдаги  09-06/13007-сонли маълумотномаси).
илмий тадқиқот ишлари тавсиялари  “DURABLE BETON” МЧЖ томонидан маъқулланди ва амалиётга киритиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган.Бир қаватли саноат биноларининг енгил қопламали том конструкциялари учун олдиндан зўриқтирилган канат арматурали икки нишабли 12 ва 18 метрли стропил тўсинларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали бугунги куннинг илмий ва иқтисодий масалаларидан бири ҳал этилди. Шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида энг асосий ресурс бўлган – саноат биноларини барпо этишда нисбатан арзон томёпма конструкциялари билан таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилди. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг  2022 йил  16  ноябрдаги  09-06/13007-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish