Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунов Дилмурод Умарали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта ғарамини бузувчи машина ишчи органларининг янги конструкциясини яратиш”  05.06.02 - Tўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2527. 
Илмий раҳбар: Олимжон Шарипжанович Саримсаков, техника фанлари доктори,    профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти,  Наманган муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Калдибаев Рашид Турдибаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  пахта ғарамини бузувчи машина ишчи органларининг янги конструкциясини яратиш орқали пахтани ғарамдан кўчириш ва узатишдаги нотекисликни камайтириш ҳамда пневмотранспорт ускунаси самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш шароитларида олиб борилган изланишлар натижаларига кўра пневмотранспортга мавжуд ғарамбузгич билан пахтани ғарамдан кўчириш ва узатишдаги нотекисликнинг пахта хажмий зичлиги ҳамда намлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;
пахтани пневмотранспорт ускунасига узатишнинг нотекислигини баҳолаш усули ва транспортер лентасида ҳаракатланаётган пахта қатламини текислаш орқали нотекисликни камайтириш ва пневмотранспортни пахта билан бир меъёрда таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
пахта ғарамидан пахтани кўчириш ва узатиш жараёнини ўрганиш натижаларига кўра мавжуд ғарам бузгич машиналарида пахта ва чамбарак қозиқчалари ўртасида зарба кучлари таъсирида тола ва чигитнинг механик шикастланиши назарий асосланган;
назарий тадқиқотлар натижаларига кўра ғарамбузгичнинг қозиқчаларини чамбарак айланиши йўналишига қараб α=(10-12)о қиялатиш ва қозиқчаларини қўшқатор қилиб жойлаштиришга асосланган янги чамбарак конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарам бузгич чамбараги рaционaл конструкциясини ишлaб чиқиш ҳисобигa ғарам бузиш жaрaёнида кўчириб олинаён хомашё хажмий зичлигини камайтириш бўйичa олингaн нaтижaлaр aсосидa:
пахтани титилиш даражасини оширишга ҳамда рaционaл конструкцияга эгa қўш чамбарак ишчи қозиқлари билaн жиҳозлaнгaн ғарам бузиш мaшинaси “Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмаси Наманган вилояти “ART SOFT TEX cluster” МЧЖга қарашли Поп пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилди ва технологик жараёнига янги элементлар ўрнатилган ғарамбузиш машинаси жорий қилинди («O’zpaxtasanoat» A/Ж нинг 2021 йил 6 декабрдaги № 02/22-356 сонли мaълумотномaси). Натижада хажмий зичликлари 57-61 кг/м3 дан 41-46 кг/м3 га камайтиришга, чигит механик шикастланишини ўртача 0.3 % га, толадаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улушини 0.4 % га камайтиришга, сепараторнинг пахта билан тиқилишининг олдини олишга, тоштуткичга пахта тушишини 77.2% га камайтиришга, тош туткичнинг ушлаш самарадорлигини 33.9% га оширишга, битта пневмоускунада энергия сарфини камайтиришга ҳамда ўрта қувватдаги битта пахта тозалаш корхонаси 1 нав яхши синф толанинг олий синфга ўтишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish