Касимов Бекназар Шодимурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биологик суюқликларда долзарб наркотик моддаларни юқори сезгирликда ва танловчанликда таҳлилининг сирт ионлашиш масс-спектрометрияси” 01.04.04 – “Физик электроника” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/FM634
Илмий раҳбари: Усманов Дилшадбек Турсунбаевич физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSс.02/30.12.2019.FМ.65.01
Расмий оппонентлар: Исаханов Зинобиддин Абилпейзович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим;
Ташмухамедова Дилноза Артиковна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Биологик суюқликларда морфин, амфетамин, метамфетамин ва кокаин моддаларини из миқдорларини сиртий ионлашиш масс-спектрометрияси усули билан тўғридан-тўғри аниқлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг қизиб турган сиртдаги физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амфетамин, метамфетамин ва кокаин гиёҳвандлик стимуляторларининг СИ қонуниятлари, азотли органик бирикмалар наъмуналарининг олдин аниқланган қонуниятлари билан тўлиқ мос келиши аниқланди ва [M-R]+ фрагмент ионлари тадқиқ қилинган бирикмаларнинг масс-спектрларида асосий бўлиши топилди;
гиёҳвандлик стимуляторларининг сублимация иссиқликлари кокаиндан амфетамингача ошиб боради, бу ушбу моддаларнинг структуравий хусусиятлари билан боғлиқ. Тўғри чизиқларнинг бир хил қиялиги, барча ионлар сиртда адсорбцияланган бошланғич молекулаларнинг гетероген диссоциаланиш реакциялари маҳсулотидан ҳосил бўлишлиги аниқланди;
илк бор СИ усулининг юқори селективлиги туфайли тозаланмаган биологик суюқликларда аралаштирилган морфин, амфетамин, метамфетамин ва кокаиннинг из миқдорларини тўғридан-тўғри, олдиндан хроматографик ажратмасдан, шунингдек олдиндан экстракция қилмасдан аниқлаш мумкинлиги аниқланди;
ГХ/МС ва СИ/МС усуллари билан биологик суюқликларда аралаштирилган наъмуналарни қиёсий ўрганиш шуни кўрсатдики, хромато-масс-спектрометрия усули наъмуналарни олдиндан экстракция қилишни талаб қилса, СИ/МС усулининг селективлиги туфайли бу моддаларни тўғридан-тўғри таҳлил қилиш мумкинлиги топилди;
кокаин истеъмолчиларининг экстракция қилинган ва экстракция қилинмаган реал наъмуналари СИ масс-спектрларидаги ионларининг таркиби бир хиллиги ва фақат ион токлари чизиқларининг интенсивлиги билан фарқланиши топилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Морфин, амфетамин, метамфетамин ва кокаин моддалари ҳамда бу моддаларнинг биологик суюқликлардаги наъмуналари СИнинг масс-спектрометрик тадқиқотлари натижалари асосида:
пешоб биологик наъмунасида морфинни тўғридан-тўғри аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича СИ/МС усули билан олинган диссертация ишининг натижалари хорижий журналларда биологик наъмуналарда морфинни аниқлаш учун кимёвий-оптик сенсорларни ҳамда масс-спектрометрик ионлаш усулларини мукамаллаштиришда фойдаланилган (ACS Omega 2020, 5, 28296−28304, IF: 3.512; RSC Advances, 2022, 12, 10950–10988, IF: 3.36; Frontiersin Chemistry 2021, 18, 8, 598487, IF: 3.994 ва ҳоказо). Илмий натижалардан фойдаланиш биологик наъмуналардаги морфинни из миқдорларини оптик сенсорлар ва ионлаш усулларида аниқлашни яхшилаш имконини берди.
биологик наъмуналардаги амфетамин, метамфетамин ва кокаин каби гиёҳвандлик стимуляторларини СИ/МС билан олдиндан хроматографик ажратмасдан юқори сезгирлик билан аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича олинган диссертация ишининг натижалари, хорижий журналларда биологик наъмуналарда ушбу гиёҳвандлик стимуляторларини аниқлаш ва таҳлил қилишда хемилюминесцент тола асосидаги портатив иммуносенсорни, “silico” усули ва масс-спектрометрик усулларни ривожлантириш учун фойдаланилган (Results in Chemistry, V 3, 2021, 100254, IF: 2.208; Analytica Chimica Acta V. 1192, 2022, 339345, IF: 6.558; Crit Rev Anal Chem. 2022, 7;1-50., IF: 5.686). Илмий натижалардан фойдаланиш портатив иммуносенсорда биологик наъмуналардаги гиёҳвандлик стимуляторлари ва янги психофаол моддаларни сифатли аниқлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, “silico” ва ионлаш усулларини ривожлантириш имконини берди.