Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамшиев Жаъфар Абдусалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узум нaвлaрини вертикaл худудлaрдa етиштиришнинг aгрoбиoлoгик вa сaқлaшнинг технoлoгик пaрaметрлaрини илмий aсoслaш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Qx681.
Илмий раҳбар: Исламов Соҳиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Бўриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Одинаев Мирзаамад Исаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Академик М.М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узум навларини вертикал худудларда етиштиришнинг агробиологик хусусиятлари ва сақлашнинг технологик параметрларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли эко-географик ҳудудларда етиштирилган узумнинг Таифи Розовый навини агро-биологик ва технологик хусусиятлари тадқиқ қилинган ва денгиз сатҳидан (1195 м) баландликда, самарали ҳарорат (2900 0С) бўлган тоғли ҳудудларда ҳосилдорлик 29,5 т/га бўлиб, текислик ҳудудларга нисбатан 3-4 т/га юқори эканлиги аниқланган;
тоғли ҳудудларда (Тошкент вилояти “Паркент” тумани) етиштирилган узум меваларининг агробиологик ва органолептик белгилари орасида: ранги (қизғиш), узум донининг узунлиги (2.8±0.9 см), донининг диаметри (235±3.1 мм), шакли (цилиндрсимон) ва банд узунлиги (3.0±1.1 см) билан ўзаро ўртача корреляцион боғлиқлик (r=0,78) мавжудлиги исботланган;
турли эко-географик ҳудудларда етиштирилган узумни совутгичли омборларда сақлаш ҳароратини 1,5-2 °С га тушириш учун дастлабки совитиш жараёнини 6-16 соат давомида амалга ошириш сақлашнинг самарали бўлиши исботланган;
узумни сақлашгача ва совутгичли омборларда 90 кун сақлаш жараёнида маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари: умумий қанд (20,1-20,8 %), биологик фаол моддалар (витамин А (0,3-0,5 %); В1 (0,1-0,3 %); В2 (0,2-0,5 %); С (1,7-2,2 %)) миқдори сезиларли даражада ўзгармаганлиги ва сақлаш давомийлигини 90 кунда бўлганда ҳам сифати кескин пасаймаслиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамизнинг турли эко-географик, вертикал худудларида етиштирилган узумнинг Таифи Розовый навини сақлашнинг технологик параметрларини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Турли минтақаларида етиштирилган узумнинг Таифи Розовый навини сақлаш технологиялари бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 21 декабрда 02/029-5087-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида, совуткичли омборларда махсулотни қадоқлаш меъёрлари, сақлаш усуллари ва муддатлари бўйича қўлланма сифатида хизмат қилган;
узумнинг Таифи Розовый навини совутгичли омборхоналарда жойлаштириш мақсадида қадоқлаш меъёрларини ўрганиш бўйича ишланмаси Тошкент вилояти, Паркент тумани “Заркент универсал” фермер хўжалигида жойлашган қуввати 1000 тонна сиғимли совутгичда ўрганилган бўлиб, маҳсулотни маҳсус идишларда 6-8 кг ҳажмда совутгич омборхоналарига сақлаш жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 21 декабрда 02/029-5087-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган ишланма асосида хўжаликда анъанавий сақлаш усулига нисбатан сифати юқори бўлган махсулотни сақлашга эришилган, иқтисодий самарадорликка эришилиб, рентабеллик даражаси 88 % ни ташкил этган;
узумнинг Таифи розовый навини совутгичли омборхонада сақлашда харорати 0,5-1,5 °С тушириш давомийлигини 6-16 соат этиб белгиланганда  Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани “Турсунов Асрорхон боғлари” фермер хўжалигида, Бухоро вилояти Жондор тумани “Лазиз Жўра” фермер хўжалигида ва Қашқадарё вилояти, Китоб тумани “Шарипов Қобил Қомиддинович” фермер хўжаликларида қуввати 800 тонна сиғимли совутгичда сақлангандаги ишламаси сақлаш учун жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 21 декабрда 02/029-5087-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган ишланмалар асосида хўжаликларда анъанавий сақлаш усулига нисбатан сифати юқори бўлган махсулот олишга эришилган. Рентабеллик даражаси эса 36 -88 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish