Sayt test rejimida ishlamoqda

Яқубов Азизбек Ғанибековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.05-«Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти», 08.00.13-«Менежмент» ихтисослиги (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt1520.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Насырходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чакана савдо корхоналари рақобатбардошлик умумий даражасининг интеграцион ўсиш суръати бўйича юқори (7.43 балл), диверсификациялашув даражаси бўйича ўрта (6.12 балл), ихтисослашув даражаси бўйича қуйи (4.54 балл) боғлиқлигини аниқлаш асосида савдо хажмини оширувчи  интеграциялашган тузилма таклиф этилган;
чакана савдо корхоналари бошқарув фаолияти бўйича истеъмолчилар хулқ атворини баҳолашга кўра минимал (31 фоиз), ўртача  (35 фоиз), меъёрий (41 фоиз), барқарор (52 фоиз) асосида рақобатбардошлик даражасини ошириш модели таклиф этилган;
Хоразм вилояти чакана савдо корхоналари фаолиятини ривожлантиришда таъминот, ассортимент, нархлаштириш, логистика, маркетинг, ахборот, бошқарув, назорат ва молиялаштириш тизимлари бўйича қуйи (W=0.587 балл),  ўрта (W=0.648 балл) ҳамда юқори  (W=0.684) келишувчанлик даражасининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аҳолининг демографик хусусиятлари ҳамда аҳоли жон бошига даромадларнинг чакана савдо айланмасига таъсирини ҳисобга олган ҳолда савдо объектларини йириклаштиришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чакана савдо корхоналари рақобатбардошлик умумий даражасининг интеграцион ўсиш суръати бўйича юқори (7.43 балл), диверсификациялашув даражаси бўйича ўрта (6.12 балл), ихтисослашув даражаси бўйича қуйи (4.54 балл) боғлиқлигини аниқлаш асосида савдо хажмини оширувчи интеграциялашган тузилма бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 18 августдаги 71-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 июндаги 11/05-18-5750-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида чакана савдо корхоналарида оптимал бошқарув тизимини яратиш ҳамда рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналишлари аниқланган;
чакана савдо корхоналари бошқарув фаолияти бўйича истеъмолчилар хулқ атворини баҳолаш асосида минимал (31 фоиз), ўртача  (35 фоиз), меъёрий (41 фоиз), барқарор (52 фоиз) рақобатбардошлик даражасини ошириш модели бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 18 августдаги 71-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 июндаги 11/05-18-5750-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида чакана савдо корхоналарининг рақобат устунликлари аниқланди ҳамда стратегик ривожланиш йўналишларини белгилаш имкони яратилган;
Хоразм вилояти чакана савдо корхоналари фаолиятини ривожлантиришда таъминот, ассортимент, нархлаштириш, логистика, маркетинг, ахборот, бошқарув, назорат ва молиялаштириш тизимлари бўйича қуйи (W=0.587 балл),  ўрта (W=0.648 балл) ҳамда юқори  (W=0.684) келишувчанлик даражаси бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 18 августдаги 71-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 июндаги 11/05-18-5750-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда чакана савдо айланмаси 3.4 фоизга ошириш имконини берган;
аҳолининг демографик хусусиятлари ҳамда аҳоли жон бошига даромадларнинг чакана савдо айланмасига таъсирини ҳисобга олган ҳолда савдо объектларини йириклаштиришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 18 августдаги 71-12-0-Q/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 июндаги 11/05-18-5750-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни чакана савдо корхоналари фаолиятига жорий қилиниши натижасида чакана савдо айланмаси 2026 йилга бориб 6.8 фоиз ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish