Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарбаев Темур Тураевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда аноректал малформациянинг оқмали шаклларида бирламчи-радикал операцияларни такомиллаштириш", 14.00.35 – Болалар хирургияси. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.dsc/tib250.
Илмий раҳбар: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.12.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Смирнов Алексей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: С.Д. Асфендияров номидаги Козоқистон Миллий тиббиёт университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бирламчи-радикал аралашувлар усулини танлаш орқали болаларда АРМнинг оқмали шаклларини жарроҳлик йули билан даволаш натижаларини яхшилашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аноректал малформациянинг пастки оқмали шакллари учун модификациялаштирилган янги оралиқ проктопластика операция усули ишлаб чиқилган; 
болаларда аноректал малформацияда оралиқ ва қорин-оралик проктопластика операциялардан кейинги қониқарсиз натижалар сони ва сабабларини баҳолаш, ҳамда неоануснинг функционал ҳолатини аниқлаш такомиллаштирилган;
болаларда аноректал малформациянинг оқмали шаклларида ичак атрезияси, окма, қўшни органларнинг морфологик манзарасига ва хамроҳ аномалияларига қараб жарроҳлик тактикасига дифференциал ёндашуви, ҳамда превентив колостомия зарурати самарадорлиги асосланган;
аноректал малформацияни оқмали шаклларини бирламчи-радикал операцияларни такомиллаштиришга қаратилган жарроҳлик усулини танлаш ва реабилитация тадбирлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда аноректал малформациянинг оқмали шаклларида бирламчи-радикал операцияларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
болаларда аноректал малформациянинг пастги оқмали шаклларини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижлари асосида ишлаб чиқилган "Болаларда аноректал малформациянинг пастги оқмали шаклларини жарроҳлик йўли билан даволаш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 8н-р/160-сон маълумотномаси). Амалга ошириш натижалари операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврда асоратлар сонини, рецидив ва реоперациялар сонини камайтириш, касалхонага ётқизиш ва реабилитация давомийлигини камайтириш имконни берган.
аноректал малформацияси бўлган болаларда реабилитацияси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижлари асосида ишлаб чиқилган "Аноректал малформацияси бўлган болаларда реабилитация чоралари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 8н-р/161-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ногиронлик даражасини пасайтириш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлик шифохонада қолиш муддатини қисқартириш ва беморни касалхонада даволаш харажатларини камайтириш имконни берган.
Болаларда аноректал малформациянинг оқмали шаклларида бирламчи-радикал операцияларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалиётига, жумладан, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига, Тошкент шаҳри, 2-сонли шахар клиник болалар хирургик шифохонаси амалиётига болаларда аноректал нуқсонлар бўйича бирламчи-радикал операцияларни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари киритилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 майдаги 8н-д/122-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали операциядан кейинги асоратлар, рецидив ва реоперацияларнинг сонининг 3 баравар пасайиши, ётоқ кунлари ва реабилитация давомийлигини ўртача 5,0 кунга қисқариш,  даволаниш харажатларини 2 баравар камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish