Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамов Азизхон Авазхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “1920–1930-йиллар Ўзбекистон рангтасвирида портрет жанрининг шаклланиш хусусиятлари”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/San98.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нигора Рахимовна, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019. San.51.01. 
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Умаров Дилдора Бахтияровна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1920–1930-йиллар Ўзбекистон рангтасвирида портрет жанрининг шаклланиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бошида Ўзбекистон рангтасвирининг шаклланишини белгилаб берган Европа типидаги санъат турларини ўзлаштириш жараёни ва бунинг натижасида жамиятда умумбашарий асосга эга янги маданий-эстетик онгнинг ривожланиши сабабли портрет жанри замонавий шахс концепциясини акс эттирувчи етакчи бадиий воситалардан бири сифатида хизмат қилгани далилланган;
рангтасвирда давр қаҳрамонларини ёритиш вазифасининг актуаллашуви ҳамда авангард оқимлари, халқ маданий мероси билан боғлиқ формал-стилистик изланишлар ривож топгани туфайли портрет жанрида янги образлар типологиясини акс эттирувчи ҳур аёллар, дала меҳнаткашлари, ишчи ва зиёлиларнинг умумлаштирилган тимсоллари юзага келгани, унда монументал-декоратив тенденция устуворлик қилгани аниқланган;
портрет жанрида Европа Ренессанси, икона санъати ва Марказий Осиё миниатюраси анъаналарига мурожаат қилиниши сабабли Шарқ ва Ғарб санъатидаги мумтоз анъаналарни уйғунлаштирган ретроспектив тенденция пайдо бўлгани, унинг шаклланишида маҳаллий халқ вакилларининг идеаллаштирилган образини яратиш билан боғлиқ стилизацияланган ҳамда фалсафий-поэтик ёндашувлар етакчилик қилгани далилланган;
портрет жанрида реализм ва импрессионизм тенденцияларининг устувор аҳамият касб этиши сиёсий-мафкуравий омиллар билан боғлиқлиги сабабли, уларнинг тадрижий ривожи 1930-йиллардан бошлангани, портретда замондошларнинг ҳаққоний образини очиб беришга қаратилгани, ушбу тенденциялар миллий рангтасвир мактабининг кейинги тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнагани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1920–1930-йиллар Ўзбекистон рангтасвирида портрет жанрининг шаклланиш хусусиятлари мавзусида олиб борилган тадыиыот натижалари асосида:
ХХ аср бошида Ўзбекистон рангтасвирининг шаклланишини белгилаб берган Европа типидаги санъат турларини ўзлаштириш жараёни ва бунинг натижасида жамиятда умумбашарий асосга эга янги маданий-эстетик онгнинг ривожланиши сабабли портрет жанри замонавий шахс концепциясини акс эттирувчи етакчи бадиий воситалардан бири сифатида хизмат қилгани далилланган илмий натижалар 2019 йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston tarixi» телеканалида «Тарихий савол» кўрсатувининг туркум сонларини, хусусан, «Тарихий шахсларнинг портретини яратиш муаммолари» мавзусидаги махсус сони учун сценарий тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O`zbekiston» teleradiokanali» давлат унитар корхонасининг 2019 йил 3 декабрдаги 02-40-2524-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларда Ўзбекистон рангтасвирида тарихий шахслар портретини яратиш муаммолари тўғрисида кенг маълумотга эга бўлиши, ёшларнинг бадиий-эстетик тарбиясини юксалиши учун хизмат қилган; 
портрет жанрида Европа Ренессанси, икона санъати ва Марказий Осиё миниатюраси анъаналарига мурожаат қилиниши сабабли Шарқ ва Ғарб санъатидаги мумтоз анъаналарни уйғунлаштирган ретроспектив тенденция пайдо бўлгани, унинг шаклланишида маҳаллий халқ вакилларининг идеаллаштирилган образини яратиш билан боғлиқ стилизацияланган ҳамда фалсафий-поэтик ёндашувлар етакчилик қилгани далилланган илмий натижалар 2021 йилнинг 19-23 апрель кунлари ўтган Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ташкил этилган семинарда, 2022 йилнинг 24 май куни ўтказилган «Замонавий санъат муаммолари ва истиқболи масалалари ёш олимлар нигоҳида» республика илмий-амалий конференциясида ва «San’at» журналини сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 5 августдаги ID30873026-сон маълумотномаси). Натижалар ёш олимлар, рассомлар ва санъатшунослар, Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчи ва ўқитувчиларининг Ўзбекистон рангтасвирида портретнинг шаклланиши, унда умумбашарий ҳамда миллий бадиий анъаналарнинг роли бўйича билим ва тажрибалари кенгайишига, матбуотда миллий портрет мавзусига оид долзарб масалалар изчил ёритилишига хизмат қилган; 
рангтасвирда давр қаҳрамонларини ёритиш вазифасининг актуаллашуви ҳамда авангард оқимлари, халқ маданий мероси билан боғлиқ формал-стилистик изланишлар ривож топгани туфайли портрет жанрида янги образлар типологиясини акс эттирувчи ҳур аёллар, дала меҳнаткашлари, ишчи ва зиёлиларнинг умумлаштирилган тимсоллари юзага келгани, унда монументал-декоратив тенденция устуворлик қилгани аниқланган илмий натижалар Ўзбекистон Давлат санъат музейи учун тарғибот материалларини тайёрлашда, миллий рангтасвир экспозициясини такомиллаштириш ҳамда музей коллекциясида сақланаётган ноёб портретларни илмий журналларда ёритишда бевосита фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 13 октябрдаги 01-01/3245-сон маълумотномаси). Натижалар “1920–1930-йиллар Ўзбекистон рангтасвирида янги давр қаҳрамонлари” номли илмий-оммабоп мавзудаги электрон ролик ишланишига, тадқиқот жараёнида олинган янгиликлар илмий журналларда чоп этилиб, рассомлар ва санъатшунослар, ёш тадқиқотчиларга Ўзбекистон рангтасвирида портрет жанрининг шаклланиши тўғрисида кенг маълумот олиши учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish