Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаева Сарвиноз Мажидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар стилизацияси ва метафоризацияси”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil910.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидаҳмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, доцент; Улуғов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар стилизацияси ва метафоризациясининг асослари, кўринишлари, анъанавийлиги ҳамда ҳозирги тараққиёт белгилари, восита ва усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётда метафоризация, стилизация, мифологизация ҳодисаларининг бадиий матндаги нутқий-ҳиссий моҳияти, бадиий кўчим янгиланишини таъминлашдаги эстетик вазифаси ва аҳамияти дистрибутив асосланган;
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига хос кўчим, нутқий экспрессивлик каби лингвопоэтик хусусиятлар, образ яратишдаги тасвирийлик, эмоционаллик, ҳаққонийлик каби бадиий-услубий имкониятлар очиб берилган; 
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образларни қўллашнинг этник, диний, тарихий-традицион, коммуникатив ижтимоий-психологик асослари, тараққиёт хусусиятлари асосида давр воқеликлари, давр кишиларининг, янги турмуш предметларининг мифологик образлар воситасида берилиши аниқланган; 
мифологик тафаккурнинг когнитив, нутқий, стилизацион омиллар асосида бадиий-эстетик тафаккурга кўчганлиги мумтоз, жадид, ҳозирги адабиётда қўлланиб келаётган мифологик образлар метафоризацияси ва стилизацияси орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образларнинг стилизация ва метафоризация қилинишини ёритиш жараёнида эришилган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
адабиётда метафоризация, стилизация, мифологизация ҳодисаларининг бадиий матндаги нутқий-ҳиссий моҳияти, бадиий кўчим янгиланишини таъминлашдаги эстетик вазифаси ва аҳамияти дистрибутив асосланган илмий хулосалардан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2  «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг қорақалпоқ шеъриятига хос жанрий, тимсолий жиҳатлар ўзбек шеъриятидаги ушбу масалалар билан қиёсий тадқиқ этилган қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 февраль 26/01-сон маълумотномаси). Натижада замонавий шеъриятда мифологик образларнинг рамзий-тимсолий талқини орқали ижтимоий-психологик хусусиятлар ифодалангани аниқланган;
мифологик тафаккурнинг когнитив, нутқий, стилизацион омиллар асосида бадиий-эстетик тафаккурга кўчганлиги мумтоз, жадид, ҳозирги адабиётда қўлланиб келаётган мифологик образлар метафоризацияси ва стилизацияси орқали далилланган назарий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг оғзаки ва ёзма адабиётда мифологик образлар тасвири ва талқинига хос бадиий-услубий имкониятларни ўрганишга доир қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 8 февраль 26/01-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинидаги бадиий-тадрижий жараёнга оид хулосалар чиқариш имконини берган; 
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига хос кўчим, нутқий экспрессивлик каби лингвопоэтик хусусиятлар, образ яратишдаги тасвирийлик, эмоционаллик, ҳаққонийлик каби бадиий-услубий имкониятлар очиб берилган илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Адабий муҳит», «Шеърият гулшани», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил  26 апрелдаги 1/117-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, мухлисларнинг замонавий ўзбек шеърияти ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга, маънавий-ахлоқий, бадиий-эстетик билимларини оширишга эришилган.
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образларни қўллашнинг этник, диний, тарихий-традицион, коммуникатив ижтимоий-психологик асослари, тараққиёт хусусиятлари асосида давр воқеликлари, давр кишиларининг, янги турмуш предметларининг мифологик образлар воситасида берилиши аниқланган фикр ва қарашлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги «Нилуфар» адабий тўгараги, вилоят умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган адабий тўгараклар машғулотларида, замонавий ўзбек шеърияти намояндалари ижодини ўрганиш ва тарғиб этишга бағишланган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимининг 2021 йил 6 октябрдаги 16-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тўгараклар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, уларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, ўқувчиларнинг замонавий ўзбек шеърияти ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish