Исмаилов Дилшод Анваржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция фаолиятини молиявий бошқариш усулларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt35.
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Ташмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Уткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда инвестиция фаолиятини молиявий бошқариш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирик инвестицион лойиҳаларни «ишлаб чиқарувчи-истеъмолчи-хизмат кўрсатувчи банклар»нинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш йўли орқали кредитлаш амалиёти такомиллаштирилган;
инновацион ва юқори технологияларга асосланган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда турли йўналишдаги имтиёзлар тизимини татбиқ этган ҳолда венчур фондлар фаолиятини самарали ташкил этиш механизми ишлаб чиқилган;
аҳоли ихтиёридаги миллий ва хорижий валютадаги маблағларни инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга жалб этиш бўйича инвестицион қимматли қоғозлар, хусусан, маҳаллий бошқарув органлари ва ипотека облигацияларини муомалага чиқариш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
минтақаларнинг инвестицион инфратузилмасини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳудудий инфратузилма ва инвестиция институтлари фаолиятининг уйғунлигини таъминлаш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестиция фаолиятини молиявий бошқариш усулларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
йирик инвестицион лойиҳаларни «ишлаб чиқарувчи-истеъмолчи-хизмат кўрсатувчи банклар»нинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш йўли орқали кредитлаш амалиётини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 17-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2017 йил 25 декабрдаги 04/1-06-78-сон маълумотномаси). Натижада марказлаштирилмаган инвестицияларни амалга оширишнинг манбалари таркиби қимматли қоғозлар, синдикатлашган кредитлар ҳисобига кенгайтирилган;
инновацион ва юқори технологияларга асосланган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда турли йўналишдаги имтиёзлар тизимини татбиқ этган ҳолда венчур фондлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2017 йил 25 декабрдаги №04/1-06-78-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг қўлланилиши юқори технологияларга асосланган инновацион лойиҳаларнинг молиявий манбасини минтақавий венчур фондлари ҳисобидан кенгайтириш ҳамда минтақавий ялпи маҳсулот таркибида юқори технологияларга асосланган маҳсулотлар ва хизматлар салмоғининг ошишини таъминлаган;
аҳоли ихтиёридаги миллий ва хорижий валютадаги маблағларни инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга жалб этиш бўйича инвестицион қимматли қоғозлар, хусусан, маҳаллий бошқарув органлари ва ипотека облигацияларини муомалага чиқариш юзасидан таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2017 йил 25 декабрдаги 04/1-06-78-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда минтақалардаги молиявий ресурслар ҳажмини ҳамда тижорат банклари томонидан кредитлаш имкониятини кенгайтирган;
минтақаларнинг инвестицион инфратузилмасини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳудудий инфратузилма ва инвестиция институтлари фаолиятининг уйғунлигини таъминлаш механизми Наманган вилояти Молия бош бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти Молия бош бошқармасининг 2017 йил 10 августдаги 7-сон маълумотномаси). Илмий таклифни жорий этиш натижасида Наманган вилояти иқтисодиётида субвенциялар улуши камайиб, вилоят туманларининг инвестицион жозибадорлиги ошган, вилоят иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар миқдорини ўсишига имкон яратган.