Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематова Хулкар Абдулбакиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сафарнома жанри: тарихи, тараққиёти ва поэтикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil801.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Маматқулов Музаффар Раҳмонқулович, филология фанлари доктори; Насруллаев Элмурод  Жумабоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади сафарнома жанрининг тарихий ривожланиш тадрижи, тараққиёт тамойиллари ҳамда поэтик хусусиятларини аниқлаш, миллий сафарномаларимизнинг бу жанрнинг янгидан-янги имкониятларини  очишдаги ўрни ва аҳамиятини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк сафарномаларнинг зиёрат характерида эканлиги, уларнинг тадрижий такомили, ўзбек адабиётида сафарнома жанрининг дунёни билиш, таниш, маънавий, руҳоний эҳтиёж сифатида майдонга келган дастлабки намуналарининг муштарак ғоявий-бадиий ҳамда етакчи ижтимоий-маърифий хусусиятлари  асосланган; 
 Аҳмад Донишнинг “Наводир ул-вақое”, Муқимийнинг “Саёҳатнома”, Нодим Намангонийнинг “Баёни дар сафари Тошканд”, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қасди сафар”, Абдурауф Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи”, Чўлпоннинг “Вайроналар орасидан”, Ҳожи Муиннинг “Каттақўрғон хотиралари” каби миллий уйғониш ва жадид сафарномалари моҳиятига сингдирилган ўрганиш, ибрат, қиёс ва  маърифатга чорловчи ғояларнинг талқини далилланган; 
 Ойбекнинг “Покистон хотиралари”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ҳиндистон хотиралари”, Ғафур Ғуломнинг “Тахти Сафар”, “Ҳоки Мусалло” каби  сафарнома характеридаги асарларида шўро даврида тафаккур ва ижод эркинлигини чеклаш мақсадида жорий этилган мафкуравий қолипларнинг таъсири  аниқланган; 
 Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома”, Қамчибек Кенжанинг “Ҳинд сориға”, “Андижондан Даккагача”, “Буюклар изидан” ва “Андижондан Бағдодгача” каби истиқлол даври сафарномаларида шакл ва мазмун уйғунлиги ҳамда муаллиф маҳорати масаласи очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сафарнома жанрининг тарихи, тараққиёти ва поэтикасини илмий тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
илк сафарномаларнинг зиёрат характерида эканлиги, уларнинг тадрижий такомили, ўзбек адабиётида сафарнома жанрининг дунёни билиш, таниш, маънавий, руҳоний эҳтиёж сифатида майдонга келган дастлабки намуналарининг муштарак ғоявий-бадиий ҳамда етакчи ижтимоий-маърифий хусусиятларига оид  хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган  (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 4 августдаги 181-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал тадқиқот лойиҳасининг фольклоршунослик ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ этишга бағишланган  бобининг бойитилишига хизмат қилган;
Аҳмад Донишнинг “Наводир ул-вақое”, Муқимийнинг “Саёҳатнома”, Нодим Намангонийнинг “Баёни дар сафари Тошканд”, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қасди сафар”, Абдурауф Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи”, Чўлпоннинг “Вайроналар орасидан”, Ҳожи Муиннинг “Каттақўрғон хотиралари” каби миллий уйғониш ва жадид сафарномалари моҳиятига сингдирилган ўрганиш, ибрат, қиёс ва  маърифатга чорловчи ғояларнинг талқини тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-0908165532 рақамли  “Қорақалпоқ  тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 4 августдаги 181-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа назарий қисмида сафарнома жанрини ўрганишнинг аҳамияти ҳамда тарбиявий-эстетик аҳамияти ҳақидаги илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган;
Ойбекнинг “Покистон хотиралари”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ҳиндистон хотиралари”, Ғафур Ғуломнинг “Тахти Сафар”, “Ҳоки Мусалло” каби  сафарнома характеридаги асарларида шўро даврида тафаккур ва ижод эркинлигини чеклаш мақсадида жорий этилган мафкуравий қолипларнинг таъсири ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда, ёш ижодкорлар билан ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 08-003/47(A)-сон маълумотномаси). Натижада Ойбек, А.Қаҳҳор ҳамда Ғ.Ғулом каби ижодкорлар қаламига мансуб сафарномаларнинг яратилиш жараёни ва ҳолатлари ўрганилиб, тингловчилар билими кенгайишига эришилган;
Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома”, Қамчибек Кенжанинг “Ҳинд сориға”, “Андижондан Даккагача”, “Буюклар изидан” ва “Андижондан Бағдодгача” каби истиқлол даври сафарномаларида шакл ва мазмун уйғунлиги ҳамда муаллиф маҳорати масаласи тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” кўрсатуви тайёрланишида амалий фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022 йил 25 январдаги 40-40-1869-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг илмий савияси,  ижтимоий-эстетик, маънавий-маърифийлик каби хусусиятларининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish