Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммадиев Хуршид Лутфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Алишер Навоий “Хамса” достонларидаги маиший лексика”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1202.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади “Хамса” достонларининг ўзбек адабий тили шаклланиши ва ривожланишида тутган ўрнини аниқлаш ҳамда асардаги маиший лексик бирликларнинг мавзуий, функционал-семантик ва структур-грамматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Хамса” достонларидаги дасторхон, суфра, қозон, кўмачдон каби ошхона буюм ва жиҳозларига оид, қўрғон, эв, уй, оқ уй, олачуқ, кулба, хиргоҳ, боргоҳ сингари турар жой, тўшак, бистар, чодаршаб, болишт, такя, бўриё, гилем, кийиз, кўрага, зайлуча каби тўшак буюмлар   номларини ифодаловчи лексемаларнинг туркий тиллар ҳамда форс-тожик, араб тилига мансублик статистикаси аниқланган;
“Хамса” достонлари тилидаги уст ва ички кийимларга тааллуқли тўн, жубба, кўйлак, бурунчак, декла, тўрқа, хилъат, қабо, терлик, бош кийимларига оид бўрк, қалпоқ, тўппи, каллапўш, наврўзи, амома, дастор, оёқ кийимларини ифодаловчи ўтук, кавш каби истилоҳларнинг қадимги туркий тил, эски туркий тил, ҳозирги туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилига нисбатан фонетик, лексик-семантик муносабати очиб берилган;
“Хамса” достонлари луғат таркибидаги умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли лексик бирликларнинг сақланганлик ва сақланмаганлик даражасига кўра айни ўша шакл ва маънода етиб келганлиги, фонетик шакли бир оз ўзгарганлиги, маъносида ўзгариш юз берганлиги, шоир тилида мавжуд бўлиб, ҳозирги тилда мавжуд бўлмаган сўзларнинг асар сўз бойлигида қўлланилиши далилланган;
“Хамса” достонларида истифода қилинган аёқ,  бел, теша, эв, тўқа, шоту каби туб сўзлар, тўшак, пичоқ/бичоқ, тароғ, ўроқ, супургу, кўзгу, қовурчоқ сингари содда ясама, сочбоғ, белбоғ, гулмих, чақмоқ тоши, камарбанд, шабчароғ, шаҳтўн каби қўшма сўзларнинг ясовчи қўшимчалар, шунингдек, икки сўзнинг қўшилиши ёрдамида ҳосил қилинган деривацион ҳолати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хамса” достонларидаги маиший лексика тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Хамса” достонларидаги дасторхон, суфра, қозон, кўмачдон каби ошхона буюм ва жиҳозларига оид, қўрғон, эв, уй, оқ уй, олачуқ, кулба, хиргоҳ, боргоҳ сингари турар жойни, тўшак, бистар, такя, чодаршаб каби уйга тўшаладиган буюмлар номларини ифодаловчи лексемаларнинг туркий тиллар ҳамда форс-тожик тилига мансублик статистикаси тўғрисидаги, “Хамса” достонлари тилидаги уст ва ички кийимларга тааллуқли тўн, жубба, бўрк, кўйлак, бурунчак, декла, тўрқа, хилъат, қабо, терлик каби, бош кийимларига оид бўрк, қалпоқ, тўппи, каллапўш, наврўзи, амома, дастор сингари ҳамда оёқ кийимларини ифодаловчи ўтук, кавш сингари истилоҳларнинг қадимги туркий тил, эски туркий тил, ҳозирги туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилига нисбатан фонетик, лексик-семантик муносабати ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган FA-F1-OO5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” номли фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 26 августдаги 173/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада доирасида Қорақалпоқ достонларининг тили луғат таркиби ривожланишини аниқлашда, маиший лексик бирликларни турли мавзуий гуруҳларга ажратган ҳолда тадқиқ этиш орқали лексемаларнинг тарихий тараққиётини очиб беришда хизмат қилган;
“Хамса” достонлари луғат таркибидаги умумтуркий ва ўзбекча, арабча, форсча ҳамда аралаш таркибли лексик бирликларнинг сақланганлик ва сақланмаганлик даражасига кўра айни ўша шакл ва маънода етиб келганлиги, фонетик шакли бироз ўзгарганлиги, маъносида ўзгариш юз берганлиги, шоир тилида мавжуд бўлиб, ҳозирги тилда мавжуд бўлмаган сўзлар тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган FA-F1-OO5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” номли фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 26 августдаги 173/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал илмий лойиҳанинг назарий қисмининг бойитилишига эришилган;
“Хамса” достонларида истифода қилинган аёқ,  бел, теша, эв, тўқа, шоту каби туб сўзлар, тўшак, бичак, пичоқ/бичоқ, тароғ, ўроқ, супургу, кўзгу, қовурчоқ сингари содда ясама, сочбоғ, белбоғ, гулмих, чақмоқ тоши, камарбанд, шабчароғ, шаҳтўн каби қўшма сўзларнинг ясовчи қўшимчалар, шунингдек, икки сўзнинг қўшилиши ёрдамида ҳосил қилинган деривацион ҳолати ҳақидаги хулосалардан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг “Сарчашма” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 15 апрелдаги 10-12/269-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг Алишер Навоий достонларида маиший лексиканинг акс этиши тўғрисидаги маълумотлар билан яқиндан танишишларига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish