Sayt test rejimida ishlamoqda

Исахова Шахло Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биоэтикада консерватив ва инновацион ёндашувларнинг фалсафий-маданий таҳлили», 09.00.02– Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият фалсафаси ва маданиятшунослик). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal293.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухамедова Замира Мухаммеджановна фалсафа фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатирия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади биоэтика маданият феномени эканлигини асослаш,  консерватив ва инновацион ёндашувларнинг ахлоқий ва  тиббий маданият контекстида аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида биоэтика шаклланишига таъсир кўрсатувчи биотиббий технологиялар ривожи, тиббиётдаги янги имкониятлар, биоэтиканинг ахлоқий-ҳуқуқий  меъёрларининг асосий тенденциялари ахлоқий муаммоларни бартараф этишнинг гуманистик моҳияти илмий-маданий жиҳатдан тафаккур тараққиёти билан боғлиқлиги асосланган;
биосфера ва ноосфера мутаносиблигини таъминлаш орқали инсоннинг тириклик ва ҳаёт сифати, ижтимоий-ахлоқий қадр-қиммати, соғлиғи ҳимоясига қаратилган ахлоқий концепциянинг инсон ва табиат муносабатларида барқарорлик ва мувозанатни сақлашда ворисийликка таяниши сабабли социоцентризм, патоцентризм, антропоцентризм, биоцентризм дунёқараш концепциялари билан ўзаро боғлиқлиги очиб берилган;
инсон борлиғи ва ҳаётини сақлаш, соғлик, умр давомийлигини таъминлаш борасида биоэтикада консерватив ва инновацион (маънавий-диний таъсир ва илмий-технологик таъсир нуқтаи назардан) ёндашувлар уйғунлиги тўлдирувчанлиги сабабли жамият соҳаларида мақсад, гуманитар дунёқараш ва табиий-техник қарашлар интеграциясининг ижтимоий-маданий негизлари асосланган;
биоэтиканинг трансплантация, аборт, сунъий уруғлантириш масалаларига нисбатан диний таълимотлар, ақидалар, кўрсатмаларнинг диний-аксеологик ва ахлоқий-ҳуқуқий трансформацияси асосида ақл ва эътиқод уйғунлигига эришиш коммуникатив жиҳатдан ижтимоий зарурият эканлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биоэтикада консерватив ва инновацион ёндашувнинг фалсафий-маданий таҳлилининг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
глобаллашув шароитида биоэтика шаклланишига таъсир кўрсатувчи биотиббий технологиялар ривожи, тиббиётдаги янги имкониятлар, биоэтиканинг ахлоқий-ҳуқуқий  меъёрларининг асосий тенденциялари ахлоқий муаммоларни бартараф этишнинг гуманистик моҳияти илмий-маданий жиҳатдан тафаккур тараққиёти билан боғлиқлигига доир илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 2022 йил 14 июлдаги  02-04/613-сон далолатномаси). Натижада диссертация илмий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг оилаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш, соғлом авлодлар бардавомлигини таъминлаш, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги дастурларини  самарали амалга оширишга хизмат қилган;
биосфера ва ноосфера мутаносиблигини таъминлаш орқали инсоннинг тириклик ва ҳаёт сифати, ижтимоий-ахлоқий қадр-қиммати, соғлиғи ҳимоясига қаратилган ахлоқий концепциянинг инсон ва табиат муносабатларида барқарорлик ва мувозанатни сақлашда ворисийликка таяниши сабабли социоцентризм, патоцентризм, антропоцентризм, биоцентризм дунёқараш концепциялари билан ўзаро боғлиқлигига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партияси 2022 йил 27 июндаги 136-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатда атроф муҳитни ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган дастур, Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг VI бўлим 1 ва 2-бандларида ҳамда VII бўлим 3-бандида кўрсатилган экологияга оид чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон  Экологик партияси дастурлари ёки экологияга оид йўриқнома, қўлланмаларни самарали амалга оширишга хизмат қилган; 
инсон борлиғи ва ҳаётини сақлаш, соғлик, умр давомийлигини таъминлаш борасида биоэтикада консерватив ва инновацион (маънавий-диний таъсир ва илмий-технологик таъсир нуқтаи назардан) ёндашувлар уйғунлиги тўлдирувчанлиги сабабли жамият соҳаларида мақсад, гуманитар дунёқараш ва табиий-техник қарашлар интеграциясининг ижтимоий-маданий негизларига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 8 августдаги 4-13-23-2429-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган консерватив биоэтикада инсон ҳаётининг муқаддаслигига муносабатини, диний-фалсафий манбаларга таянган холда берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг турли тарғибот ишларини самарали амалга оширишга хизмат қилган;
биоэтиканинг трансплантация, аборт, сунъий уруғлантириш масалаларига нисбатан диний таълимотлар, ақидалар, кўрсатмаларнинг диний-аксеологик ва ахлоқий-ҳуқуқий трансформацияси асосида ақл ва эътиқод уйғунлигига эришиш коммуникатив жиҳатдан ижтимоий зарурият эканлигига оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг «Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлари» номли III йўналишининг 14-банди «Ёшлар тарбиясида анъана ва қадриятларимизнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида Республика миқёсида илмий-амалий конференция ташкил этишда, шу бобнинг 16-банди  Оила мустаҳкамлиги, эр ва хотиннинг ота-она, бир-бири олдидаги бурч ва вазифалари, оилавий зўравонликларнинг келиб чиқиш сабаблари, оила асосларини мустаҳкамлашда диний ва миллий   қадриятларнинг ўрни масаласида «Оила – маънавият қўрғони» мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 23 августдаги 240-сон далолатномаси). Натижада мазкур диссертациянинг назарий хулосалари ва амалий тавсиялари марказнинг тарғибот, илмий-тадқиқот режаларини самарали бажаришга ёрдам берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish