Sayt test rejimida ishlamoqda

Намазов Гафур Шокуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик моделлаштириш ва интеллектуал прогнозлаш (Сурхондарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2170.
Илмий раҳбар: Ҳатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эконометрик моделлаштириш ва истиқболларини интеллектуал прогнозлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)ини ўртача тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришини “Мега” лойиҳалар ёрдамида инновацион иқтисодиётни шакллантириш ҳисобига 15% гача ошириш имконини берувчи экспорт-импорт ҳажми, иқтисодий-инновацион фаолиятни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш бўйича интеграцион моделлар тизими таклиф этилган;
Сурхондарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотига (ЯҲМ) таъсир этувчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни Денов, Жарқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари ўртача ўсишдан юқори, 14 фоизи Шеробод, Ангор туманлари ўртача ўсиш, 50 фоизи Термиз, Олтинсой, Бойсун, Музработ, Қизириқ, Узун туманлари ва Термиз шаҳри ўртача ўсишдан пастлигига кўра сигмоид, гиперболик ва нейротармоқ моделлари асосида уларнинг ўсиш нуқталари такомиллаштирилган;
ҳудуд макроиқтисодий кўрсаткичлари динамикасининг сунъий (artificial neuron network) BFGS усулининг Multilayer perceptron моделининг 4 та кириш, 7 та яширин, 1 та чиқиш нейрон тўри асосида Сурхондарё вилояти ЯҲМни 1,4-1,6 баробарга ошириш имконияти асосланган;
ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг 2022-2026 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик моделлаштириш ва интеллектуал прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)ини ўртача тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришини “Мега” лойиҳалар ёрдамида инновацион иқтисодиётни шакллантириш ҳисобига 15% гача ошириш имконини берувчи экспорт-импорт ҳажми, иқтисодий-инновацион фаолиятни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, инвестицияларни жалб қилиш  самарадорлигини ошириш бўйича интеграцион моделлар тизими бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 31 декабрдаги “Янги Ўзбекистон массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 247-8-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 майдаги 02-02/1243-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошиши ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, унинг барқарор ривожланиш даражаси, ҳудуд иқтисодиётининг ўсишига туртки берадиган лойиҳаларни аниқлаш, вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби иқтисодиёт тармоқларини инновацион ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда уларнинг ресурслар билан таъминланиши учун қулай ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар кўламини кенгайтириш, туманлар иқтисодиёти тармоқларида мавжуд тадбиркорлик салоҳияти ва инвестицион имкониятлардан самарали фойдаланиш шарт-шароитлари кенгайтирилган;
Сурхондарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотига  (ЯҲМ) таъсир этувчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни Денов, Жарқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари ўртача ўсишдан юқори, 14 фоизи Шеробод, Ангор туманлари ўртача ўсиш, 50 фоизи Термиз, Олтинсой, Бойсун, Музработ, Қизириқ, Узун туманлари ва Термиз шаҳри ўртача ўсишдан паст эканлигидан келиб чиқиб сигмоид, гиперболик ва нейротармоқ моделлари асосида ўсиш нуқталарини такомиллаштириш бўйича таклиф Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 27 августдаги “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 119-8-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 16-08/642-сон ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 майдаги 02-02/1243-сон маълумотномалари). Натижада, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишини дескриптив ҳамда турли туманларнинг ресурс ва инвестиция салоҳияти ривожланиш динамикасини таққослама таҳлил қилиш, ҳудудларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш жараёнларни баҳолаш, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни амалга ошириш учун йўналтирилган инвестициялар самарадорлигини баҳолай олиш имконияти яратилган;
ҳудуд макроиқтисодий кўрсаткичлари динамикасининг сунъий (artificial neuron network) BFGS усулининг Multilayer perceptron моделининг 4 та кириш, 7 та яширин, 1 та чиқиш нейрон тўри асосида Сурхондарё вилояти ЯҲМни 1,4-1,6 баробарга ошириш бўйича берилган таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 31 майдаги “2022-2026- йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  341-8-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 16-08/642-сон ва  Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 майдаги 02-02/1243-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш фаолиятининг ҳолати, иқтисодий барқарорликка эришиш даражасини эконометрик моделлар ёрдамида баҳолаш имконияти пайдо бўлган. Натижада прогноз параметрлари ишончлилик даражаси 10-12 % га ошган;
ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг 2022-2026 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқиш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 31 майдаги “2022-2026 йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 16-08/642-сон ва  Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 майдаги 02-02/1243-сон маълумотномалари). Натижада, Сурхондарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг истиқболдаги кўрсаткичлар асосида 2022-2026 йилларда вилоят иқтисодиёти тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ўсиш тенденцияларини прогноз қилиш имконияти пайдо бўлган. Прогноз натижаларига кўра, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмини 2026 йилгача 1,6 баробарга ошириш имкониятлари мавжудлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish