Хайдаров Нодиржон Кадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия магистрал артериялари мультифокал атеросклерозида цереброваскуляр етишмовчиликнинг клиник-патогенетик хусусиятлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.Phd/Tib312.
Илмий раҳбар: Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институт, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ульяновск давлат университети» (Россия федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Консерватив ҳамда хирургик даволаш жараёнида бош мия магистрал артерияларининг мультифокал атеросклеротик зарарланишида ЦВЕликнинг клиник-патогенетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БММА мавжуд беморларда нейровизуализация орқали аниқланган миянинг пешона, теппа, чакка соҳаларидаги структуравий ўзгаришлари олий нерв фаолияти ўзгариши билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
БММАнинг зарарланишини эрта босқичларда аниқлаш, уларнинг ривожланиши ва деменцияга ўтишини олдиндан аниқлаш имконини берувчи нейропсихологик ва нейровизуализацион комплекс текширишлар ўртасида ўзаро боғлиқлик кореляцион анализ ёрдамида исботланган;
ЦВЕда кузатиладиган когнитив бузилишларнинг клиник белгилари намоён бўлмаганда ҳам теширув натижалари касаллик хавфи мавжудлигидан дарак берувчи таққослама ташхислашдаги роли исботланган;
БММА сабабли ривожланган ЦВЕда беморларда когнитив дисфункцияларни каротид эндартэктомия усули ёрдамида коррекция қилиш ва кортексин дори воситасини интраназал қўллаш натижасида когнитив етишмовчиликнинг бартараф этилиши нейропсихологик тестлар ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олинган илмий натижалар асосида БММАда цереброваскуляр етишмовчиликнинг профилактикаси бўйича олинган олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасининг даволаш-профилактика муассасаларига, хусусан В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази АЖ ҳамда Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси амалиётига жорий этилган «Жарроҳлик йўли билан даволашда бош мия магистрал артериялари стенозига чалинган беморлардаги когнитив бузилишларда интраназал медикаментли нейропротекцияни ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлиги» номли услубий тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 й. 4 ноябрдаги 8д-3/84-сон маълумотномаси) ишлаб чиқилган. Мазкур услубий тавсиялар даволаш натижаларини яхшилаш ҳамда даволашга кетадиган сарф-харажатларни 18% га камайтириш имконини берган.