Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Абдубосит Абдурахмоновчнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда тизимли бошланувчи ювенил артритнинг даво ва реабилитациясини оптималлаштириш», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1085.
Илмий раҳбар: Ахмедова Дилором Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлиддин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимли бошланувчи ювенил артритли болаларни даволаш ва реабилитациясининг персонифицирланган ёндошувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли бошланувчи ювенил артрит орфан касаллигининг частотаси тўғрисида аниқ маълумот олиш, эрта диагностика белгиларини аниқлаш орқали касаллик диагностикаси сифатини ошириш, клиник симптомлар динамикасини кузатиш, нохуш ҳодисалар частотаси тўғрисида маълумотларни сезиларли даражада кенгайтириш, дозалар самарадорлиги ва уларни коррекция қилиш учун кўрсатмаларни, хавфсизлик назоратини кучайтириш имконини берадиган ТБЮА билан касалланган беморларнинг регистри ишлаб чиқилган;
ювенил артритнинг турли вариантларининг учраш частотаси аниқланган, унда касалликнинг полиартикуляр (40,13%) ва олигоартикуляр (33,86%) вариантлари устунлик қилиши ва  ТБЮА частотаси 22,88% ташкил қилиши исботланган; 
болаларда ювенил артритлар ҳар қандай ёшда бошланиши ва турли активлик даражасига эга бўлган артрит, тизимли белгилар, касалликнинг оғир кечиши ва тез-тез қайталаниши билан тавсифланиши исботланган; 
болаларда ТБЮА кечишига касалликнинг II (47,8%) ва III даражаси (52,1%) хослиги, ТБЮА болаларда касалликнинг асосий клиник белгилари артрит (93,4%) артралгия билан (100%), истма 39-40ºС (89.1%), транзитор доғли-папулез тошма (78,2%), серозитлар (26,1%) ва шунингдек умумий лимфоаденопатия (97,8%), гепатоспленомегалия (86,9%) эканлиги исботланган. 
АМЦВ миқдорини ошиши бўғим синдромнинг шаклланиш эҳтимолини кўрсатиши ва фаол, кўпинча агрессив терапияни эрта тайинлаш учун асос бўлиши аниқланган. АМЦВ даражаси ЮА нинг тизимли ва бўғимли вариантларини дифференциал ташхислаш хамда ушбу кўрсаткични бўғим белгиларидаги касалликнинг активлиги мониторинги ва даволаш самарадорлигини баҳолашда асос бўлиши исботланган.
ТБЮА билан оғриган болаларни даволашда ГИБП ТЦЗ ни тайинлашнинг шахсий ёндошувидан фойдаланиш касалликнинг фаоллигини камайтиришга, ёрдам бериши исботланган, бу клиник белгилар ва лаборатор кўрсаткичларнинг меъёрлашиши билан ифодаланади, глюкокортикод ва иммуносупрессорларнинг ортиқча ва узоқ муддатга тайинланишини олдини олади, шунингдек, қисқа муддатларда касалликнинг ремиссия даврига ўтиши исботланган; 
ТБЮАли болаларни бўғимларидаги ҳаракатларни фаоллаштирувчи, бўғимлар ва мушакларда қон айланишини кучайтиришга ёрдам берадиган реабилитация усули ишлаб чиқилган; ушбу усул асоратлар ва ногиронликни олдини олади ва камайтиради, шунингдек, беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда тизимли бошланувчи ювенил артритнинг даво ва реабилитациясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
болаларда тизимли бошланувчи ювенил артритнинг ташхислаш ва даволаш усуларини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида  «Болаларда тизимли бошланувчи ювенил артритнинг ген-инженерли биологик терапияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 8н-д/474а-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда ТБЮАни даволаш самарадорлигини ошириш, зўрайиш эпизодлари, нохуш ҳолатлар частотаси ва асоратларини камайтириш, ГКС ва иммуносупрессорларни ортиқча ва узоқ муддат тайинланишини олдини олиш, шунингдек, ушбу орфан касалликлари бўлган болаларда ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
болаларда ТБЮАнинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва ушбу касаллиги бўлган болаларни даволаш ва реабилитация қилиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Жиззах ва Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг, клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги №08-33512-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари беморларни даволаш самарадорлигин ошириш, асоратларни олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, ушбу орфан касаллигидан ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish