Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Хурсандой Абдумаликовнанинг  
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кам вазн билан туғилган болалар  ҳаётининг дастлабки 3 йилида ривожланиш хусусиятлари, саломатлиги ҳолати ва реабилитацияси», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3 DSc./Tib597.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Дилором Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт интитути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шомансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанова Саида Сабировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кам вазнли туғилган болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиши, саломатлиги ҳолати хусусиятларини аниқлаш хамда ҳаётининг биринчи уч йилида уларни шахсий реабилитация дастурларини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 биринчи марта комплекс  ўрганиш асосида, муддатидан аввал кам вазнли туғилган чақалоқлар неонатал даврининг ўзига хослиги, асаб тизимининг перинатал даврда шикастланиши, мия тўқималари  оқсиларига ва рецепторларига  ауто-АТ ларнинг юқорилиги,  хамда баъзи органотроп ауто-АТ ларнинг  юқори даражаси фонида умумий иммунореактивликнинг ишончли пасайиши исботланган;
гестация муддатига кам вазнли чақалоқларда NF-200, УМО, GFAP ва серотонин рецепторларига ауто-АТ нинг ишончли юқори даражаси; гестация муддати 32-34 ҳафта бўлган чақалоқларда УМО га ауто-АТ даражаси ишончли  юқорилиги, NF-200 ва GFAPга нисбатан эса гестация муддати 35-36 ҳафта туғилган чақалоқларда устувор бўлган, тромбоцитлар мембранаси антигенларига, йўғон ичак ҳужайралари компонентларига, жигар митохондрияларига ауто-АТларининг патологик даражаси ушбу тўқималарнинг заифлигини хамда  соматик патология ривожланишига ва жисмоний ривожланишнинг кечикишига олиб келиши исботланган;
экспериментда мия тўқималари, қон ва жигар субҳужайра фракцияларида оксидланиш стресси  кучайишининг  юқори тезликлари хамда антиоксидант фаолликни мия тўқималари фойдаси ҳисобига қайта тақсимланиши исботланган; 
кам вазнли туғилган болалар жисмоний ривожланишнинг критик даврлари  ва устувор бузилишлари аниқланган, хамда тана вазни, буй узунлиги, ВБИ кўрсаткичларини ЖССТ стандартларига етишишининг мувофиқлик муддатлари  исботланган; 
муддатидан аввал туғилган чақалоқлар орасида ўсишнинг кечикиши ва психомотор ривожланиши учун хавф гурухи аниқланган, буни 35-36 хафта гестация муддатида туғилган кам вазнли чақалоқлар ташкил қилиши исботланган;
касаллик прогнозида ва болаларда ривожланишнинг бузилишида ауто-АТларнинг диагностик аҳамияти аниқланган: психо-мотор ривожланиш бузилишларининг предикторлари (S100, GFAP, NF-200), жисмоний ривожланиш бузилишларининг предикторлари: ДНК, митохондрий антигенларига ауто-АТ лар апоптоз ва бўй ўсишининг кечикиши маркерлари эканлиги исботланган;
муддатидан аввал туғилган, хамда гестация муддатига нисбатан  кам вазнли туғилган болаларда органотроп ауто-АТ миқдори билан  соматик патология ривожланишида ўзаро боғлиқлиги аниқланган: йўғон ичак деворига ауто-АТ миқдори ва ичакларнинг функционал бузилишлари шаклланиши ўртасидаги боғлиқлик, ўпка тўқималарига ауто-АТ лар ва пневмония билан касалланиш ўртасидаги боғлиқлиқ  исботлаган;
кам вазнли туғилган болалар шахсий реабилитация дастури ишлаб чиқилган ва унинг  самарадорлиги исботланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кам вазн билан туғилган болалар ҳаётининг дастлабки уч йилида ривожланиш хусусиятлари, саломатлиги ҳолати ва реабилитацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кам вазнли туғилган чақалоқлар ўсиш, ривожланишини ўрганиш ва касалликларни хавф омилларин аниқлаш асосида ишлаб чиқилган «Кам вазнли чақалоқларда марказий нерв тизими ва бошқа аъзолар патологияси хавф омилларини аниқлаш бўйича комплекс дастур» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрьдаги №8н-р/484-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши болаларда касалликлар  хавф омилларини эрта аниқлаш асосида ташхислаш,  даволаш ва  реабилитация усулларини танлашга имкон берган; 
кам вазнли билан туғилган болалар ўсиш ва ривожланишини  орқада қолиши  ва соматик касалликларни олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган реабилитация дастури асосида «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида, кам вазнли туғилган болалар комплекс  реабилитация дастури» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрьдаги №8н-р/484- сон маълумотномаси). Илмий  натижаларнинг  жорий қилиниши  кам вазнли болалар  шахсий реабилитация усулларининг самарадорлиги, уларни  ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари бўйича ЖССТ стандартларига етишиш муддатларини қисқариши хамда соматик касалликлар  камайиши имконини берган; 
кам вазн билан туғилган  болаларда касалланиш хавф омилларини аниқлаш, ўсиш ва ривожланиши баҳолаш, шахсий   реабилитация  усуллари  буйича   олинган  илмий натижалар соғлиқни сақлаш  амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар   Юнусобод тумани КТМП, Тошкент вилояти Қибрай тумани туғруқ мажмуаси ва КТМП, Юқори-Чирчиқ тумани туғруқ мажмуаси амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрьдаги  08-34712-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши кам вазн билан туғилган болаларда касалликлар ривожланишини олдини олишга, ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари яхшиланишига, улар  саломатлигини мустаҳкамланишига  ва ушбу контигентга тегишли  болаларни ҳаёт тарзи сифатини яхшиланиши имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish