Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Шерзодбек Шокиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Изотроп фазода сиртлар назарияси», 01.01.04 – Геометрия ва топология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/FM750.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Абдуллаазиз Артикбаев, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори, профессор Тужилин Алексей Августинович  (Московский государственный университет имени М.В. Ломоносова); физика-математика фанлари доктори, профессор Заитов Адилбек Атаханович (Тошкент архитектура-қурилиш институти). 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади изотроп фазода сиртлар назариясини ўрганиш ва қўшма сиртнинг геометрик характеристикалари билан боғлиқ “тўла” геометрия масалаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп ўлчамли изотроп фазо чизиқ ва сиртлар геометрик характеристикалари махсус нормал ва евклид нормал аналоги орқали аниқланган ва ҳисоблаш формулаларини махсус нормалдан фойдаланган ҳолда топилган;
изотроп сферани кесувчи текисликка нуқтани мос қўйиш орқали қўшмалик аниқланиб, бу қўшмалик ёрдамида сфера ичида жойлашган сиртга, сферага нисбатан қўшма сирт тенгламаси топилган;
қўшма сиртнинг тўла эгрилигининг берилган сиртнинг тўла эгрилигига кўпайтмаси бирга тенг эканлиги, махсус нормал ва Евклид нормал аналоги ёрдамида аниқланган кўшма сиртнинг ўрта эгрилигиклари ўзаро тенг эканлиги исботланган;
сиртнинг ташқи эгрилиги, шартли ташқи эгрилиги ва тўла эгрилиги бўйича сиртнинг мавжудлик масалалари ўзаро эквивалент эканлиги ҳақидаги теорема исботланган ва берилган геометрик характеристикаларига кўра сиртларнинг ошкор тенгламалари топилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Изотроп фазода сиртлар назарияси бўйича олинган диссертация натижалари қуйидаги илмий тадқиқот лойиҳаларида қўлланилган:
Изотроп фазосида сферага нисбатан қўшма акслантириш, бу акслантириш ёрдамида хосил бўлган сирт ва унинг геометрик характерис-тикаларига доир натижалар ФЗМВ-20160914085438 “Яримўтказгичли қориш-малар ва кучли лигерланган яримўтказгичлар энергетик  спектрларини тад-қиқ қилиш”  мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг физик жараёнларда энергияни минималлаштириш масаласини ечишда қўлланилган (Наманган муҳандислик технология институтининг 2022 йил 16 сентабрдаги № 1927-024-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши изотроп фазонинг қўшма акслантиришидан фойдаланилган холатда Лагранж функциясидан гамильтониан функцияга ўтиб энергияни минималлаштириш масаласини ҳал қилиш имконини берган; 
Изотроп фазода харакатини аниқловчи носимеметрик матрицалар тасирида сақланувчи сиртнинг геометрик характеристикалари бўйича олинган натижалар OТ-Ф4-04(05)-сонли шартномага асосан бажарилган “Спектрал усулни матрицавий ночизиқли эволюцион тенгламаларни ечишга татбиқлари; Юрак-қон томир тизими биомеханикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг матрицавий ночизиқли эволюцион тенгламаларни ечишда қўлланилган (Урганч Давлат Унверситетининг 2022 йил 5 сентабрдаги 04-196/10-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ноортоганал ва носимметрик матрицалар билан боғлиқ бўлган ночизиқли тенгламалар, изотроп фазонинг харакати ва бу фазога тегишли сиртларнинг хоссаларини ифода этувчи тўла эгрилик, нормал эгрилик, хамда мусбат аниқланмаган метрикаларга боғлиқ эканлиги ночизиқли дифференциал тенгламаларини ечишга, ечим хоссаларини геометрик усулда аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish