Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломов Абубакир Ахмадқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Машинада терилган пахтани йирик ифлосликлардан самарали тозалаш учун ухк агрегатини такомиллаштириш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга  дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.4.PhD/T2525
Илмий раҳбар: Усманкулов Алишер Кадиркулович, техника фанлари доктори, пpoфeссop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.T.115.01.
Расмий оппонентлар: Р.Ш.Сулаймонов, техника фанлари доктори, профессор. А.А.Исмаилов техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинада терилган ифлослиги юқори бўлган пахта хомашёсининг тозалаш самарадорлигини таъминлаш усулини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш учун УХК агрегатини такомиллаштиришдан.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хом ашёсини йирик ифлосликлардан тозалаш бўлимига қўшимча аррачали барабан ва таъминловчи чўткали барабанини ўрнатиш ҳисобига юқори ифлосликка эга машинада терилган пахта хомашёсини икки марта тозалашни такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;
қозиқча сиртидан отилиб чиққан пахта бўлагини бошланғич тезлиги ва массасиги боғлиқлигини характерловчи ҳаракат тенгламалари олинди, улар ёрдамида аррачали барабанни ўрнатиш координаталари аниқланган;
такомиллаштирилган пахтани икки босқичли йирик ифлосликлардан тозалашда  аррачали барабан тишлари билан чўткали илаштиргич орасидаги тирқишини пахта таркибидаги эркин толани ва чигитни механик шикастланишини камайишига олиб келиши натижаларни қайта ишлаш асосида оптималлаштирилган;
машинада терилган юқори ифлосликдаги пахта хомашёсини икки босқичда тозалашнинг технологик жараёни ишлаб чиқилди, биринчи ва иккинчи босқичда тозаловчи аррачали барабанларни иш режимлари конструктив параметрлари маълум қайд этилган вақт давомида тозаланган пахта хом ашёсини тарозида тортиш ва уни тозалагични натурал ўлчамларини ҳисоблаш йўли билан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Технологик машинанинг йирик ифлосликдан тозалаш бўлимининг такомиллаштирилган конструкцияси бўйича олинган натижалар асосида:
таклиф этилган оқимли технологик машинанинг йирик ифлосликдан тозалаш бўлимининг такомиллаштирилган конструкцияси бўйича олинган натажалар Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Сангзор текстил” кластери қошидаги Дўстлик пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Пахта-тўқимачилик кластерлар” уюшмасининг 2022 йил 02/22-579 сонли маълумотномаси). Натижада УХК агрегатининг умумий тозалаш самарадорлиги 90,5% га оширишга эришилган ва тозаланган пахтанинг жинлашдан олдинги ифлослиги (жиннинг лотогида) 0,95% ни ташкил этган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш УХК агрегатини такомиллаштиришга Ўзбекистон Республикаси Интеликтуал мулк агентлигининг фойдали моделига патен олинган (“Пахтани тозалаш қурилмасининг йирик ифлосликлардан тозалаш бўлими” № FAP 02063-2022). Натижада такомиллаштирилган икки босқичли пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш секциясида пахтани умумий тозалаш самарадорлиги бир босқичли (амалдаги) тозалашга нисбатан 10,2% га, йирик ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги бўйича 8,9% га кўпроқ бўлишига аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish