Амантурдиев Илхом Холмуминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошкани суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёрларининг ҳосилдорлик, сақланувчанлик ва туганак сифатига таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Qx240.
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, PhD.27.06.2017.Qx.12.01.
Расмий оппонентлар: Ботиров Хидир Файзиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жабборов Шавкат, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жанубий минтақа учун эртаги картошка ўрта тезпишар навларини турли суғориш тартиби ва технологиялари ҳамда ўғитлаш меъёрларида парваришлаш асосида мўл, сифатли ва арзон ҳосил етиштиришда сув тежамкор технологияси элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилояти қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида эртаги картошка ўрта тезпишар навларини турли суғориш сони, тартиби ва технологияси ҳамда ўғитлар меъёрларида тупроқ физик хоссалари, ўсиши, ривожланиши, ҳосил шаклланиши, ҳосилдорлиги, туганак сақланувчанлиги ва ташилувчанлиги, биокимёвий таркибига ҳамда сифатига таъсири баҳоланган;
қулай суғориш сони, тартиби ва технологияси элементларида ҳамда мақбул ўғитлар меъёрларида эртаги картошка ўрта тезпишар навларидан барқарор юқори ва сифатли сақланувчан ҳосил олишга эришилган;
эгатларнинг нам билан текис таъминланиши эвазига пайкалда қулай микроиқлим яратилиши, ўсимликларда физиологик, биокимёвий жараёнлар фаоллашуви ҳамда сув ва ўғитдан самарали фойдаланиш асосланган;
суғориш техникаси элементлари – эгатлар узунлиги, сувнинг оқиш тезлиги ва чуқурлиги мақбуллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эртаги картошканинг ўрта тезпишар навларининг сув ва ўғитдан самарали фойдаланишга имкон берувчи тежамкор технологиясини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
фермер ва томорқа хўжаликлари учун «Эртаги картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг қулай суғориш сони, тартиби ва технологияси ҳамда ўғитлашга оид тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 02/22-82-сон маълумотномаси). Бунда фермер ва деҳқон хўжаликларига эртаги картошка етиштириш технологиясини мақбуллаштириш бўйича зарур тавсиялар берилган;
картошканинг ўрта тезпишар «Sante», «Яроқли-2010», «Aladin» ва «Баҳро-30» навларини эртаги муддатда етиштиришда 9 марта 1-2-6 тартибда суғориш ҳамда гектарига 20 т гўнг + N200P160K100 кг меъёрда ўғит қўллаш технологияси жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 02/22-82-сон маълумотномаси). Натижада картошканинг гектардан 31,0–36,2 тоннагача товар ҳосили етиштириш имконияти яратилган;
Сурхондарё вилоятининг қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида фермер хўжаликларда мазкур технология 125 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 02/22-82-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳар гектардан 11,7–19,3 млн. сўмгача соф даромад олинган ва 72,4–80,0 фоизгача рентабелликка эришилган.