Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджибаев Шерзод Амиркулович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўллар ер полотноси қияликларини мустаҳкамлаш ишларини бажариш технологиясини такомиллаштириш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл ҳўжалиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2940.
Илмий раҳбар: Лесов Кувандик Сагинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги  DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Шаяхметов Саулет Берликашевич, техника фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Мамадалиев Азиз Юсупалиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл ер полотноси қияликларини геосинтетик материаллардан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлашга доир ишларни бажариш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер полотноси қияликларини энергия самарали ва ресурстежамкор геосинтетик материаллар ёрдамида мустаҳкамлашнинг оқилона усуллари ва технологиялари тажриба-тадқиқотлар натижалари асосида яратилган;
давлатлараро стандартлар талабларини эътиборга олган ҳолда қияликларни мустаҳкамлаш инновацион технологияларнинг тажриба-тадқиқотлар дастури ва усули ишлаб чиқилган;
дефляция ва деформацияга қарши мустаҳкамлаш ишларни бажариш технологияси ер полотноси устуворлигини оширишнинг истиқболли усуллари асосида такомиллаштирилган;
геосинтетик материаллар билан мустаҳкамланган кўтарма қиялигининг устуворлик коэффициенти қийматининг ўзгаришини аниқловчи математик моделлар грунтни тутувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
қияликларни мустаҳкамлаш замонавий конструктив-технологик ечимлари бархан қумлардан барпо қилинган темирйўл ер полотноси устуворлигини таъминлашни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темирйўл ер полотноси қияликларини мустаҳкамлаш ишлари технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Бухоро темир йўл масофасининг (ПЧ-10) Бухоро-Мискен темирйўл участкасида темирйўл ер полотноси қияликларини мустаҳкамлашга доир инновацион технология ва конструктив-технологик ечимлар жорий этилган,истиқболли энергия ҳамда ресурс тежамкор геосинтетик материаллар (геотекстил, ҳажмли геопанжара) дан фойдаланиш қопламаларнинг нурашга қарши хусусиятларини яхшилаб, ер полотноси қияликлари устуворлик коэффициенти захирасининг ошиши натижасидаустуворлиги таъминланиши аниқланган ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Йўлхўжалигибошқармасида жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ 2022 йил 18 апрелдаги 01-1251-22-сон маълумотномаси).Натижада,қумли грунтлардан барпо қилинган ер полотноси қияликларини геосинтетик материаллар билан мустаҳкамлаш орқали ҳосил бўладиган тутиб турувчи кучларнинг Тгео.п ва Тгео.т ортиши ҳисобига Ттт тутиб турувчи кучлар 18-25 % га, устуворлик коэффициенти Куст14-23 % га ошиши асосида,барча ҳолларда устуворлик коэффициентининг асосий шарти К ≥ 1,2 таъминлаш имконини берган.
қумли грунтларда ер полотноси қияликлари устуворлигини таъминлаш учун геосинтетик материаллар билан самарадорли мустаҳкамлаш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги Йўл хўжалиги бошқармасида жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 18 апрелдаги 01-1251-22-сон маълумотномаси). Натижада, ер полотноси қияликларини геосинтетик материаллар билан мустаҳкамлаш ишларини бажаришда меҳнат ва материал сарфини 14 -18 % га тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish