Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадиева Дилрабо Акромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Саноат оқова сувларини электрокимёвий усулда хромат ионларидан тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3013.
Илмий раҳбар: Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Пайғамов Рахимжон Абдуқаюмович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта заҳарли хромат ионлари тутган оқова сувларни электрокоагуляция усулида қайта ишлаб, тозалаш ва метал бирикмаларини ажратиб олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хромат ионлари тутган саноат чиқинди сувларини электрокимёвий усулда тозалашда жараёнга 0,02 % миқдорда этиленгликоль қўшиш натижасида хромат ионлари этиленгликол билан нисбатан кучсиз боғланган аквакомплекслар ҳосил қилиб, бу бирикмаларда хром ионларининг қайтарилиш даражаси ортиб, самарадорлик ошиши ва ток бўйича унумдорлик 26,3 % гача кўтарилиши исботланган;
саноат техник ва чиқинди сувларини электрокимёвий усулда тозалашда электролитнинг электр ўтказувчанлигини ошириш учун жараёнга 0,05 % миқдорда NaCl қўшилганда темир электроднинг эриши, шунингдек Fe2+ ионларининг ҳосил бўлиши тезлашиши ва оқова сувларнинг электродлар таъсирида бўлиш вақти 8-10 секунддан 6-7 га камайиши аниқланган;
концентрацияси 10-90 мг/л бўлган саноат оқова сувлари электрокоагулятор орқали ўтганда  электродлар юзаси 2 дм2,  сув сарфи 12 л/соат, ток зичлиги 1,8-2 А/дм2 бўлганда +150 ÷ +350С  ҳарорат оралиғида электрокоагуляция жараёни самарали бориши ва оқова сувларни ўрнатилган талабларгача тозалаш имконияти асосланган; 
саноат оқова сувларини кўп атомли спиртлар иштирокида электрокимёвий усулда тозалаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Чиқинди хромат эритмалар ва оқова сувларни қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хромат ионлари тутган саноат оқова сувларини электрокимёвий усулда қайта ишлаб хром (III) оксиди ажратиб олиш технологияси «ART GLOSS GALLERY»  МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган («ART GLOSS GALLERY»  МЧЖ ҚКнинг  2022 йил 7 июндаги 07/VI.2022-5-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди сувларидан хромат ионларини электрокимёвий усулда қайтариб, хром (III) оксиди  кўринишида ажратиб олиш, шу билан заҳарли саноат оқова сувларини айланма сув учун ўрнатилган талабларга жавоб берадиган  даражагача тозалаш имконини берган;  
хромат ионлари тутган саноат оқова сувларидан ажратиб олинган хром (III) оксиди  асосида олинган хром пигменти керамик плиткалар учун рангли глазурлар тайёрлаш технологияси «ART GLOSS GALLERY» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий қилинган («ART GLOSS GALLERY»  МЧЖ ҚКнинг  2022 йил 7 июндаги 07/VI.2022-5-сон маълумотномаси). Натижада, рангли глазурлар тайёрлаш учун четдан келтириладиган хром пигментининг ўрнига саноат оқова сувларидан ажратиб олинган пигментни қўллаш ва валюта заҳираларини тежаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish