Sayt test rejimida ishlamoqda

Олжаев Дилшод Нурмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Паст навли фосфоритларни нордон тузлар билан механик фаоллаштириш усулида комлекс ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 - Нoopгaник мoддaлap вa улap acocидaги мaтepиaллap тeхнoлoгияcи (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3005.
Илмий раҳбар: Нурмуродов Тўлкин Исамуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.11.2021.T.55.06.
Расмий оппонентлар: Шамшиддинов Исроил Турғинович, техника фанлари доктори, профессор; Усанбаев Нажимуддин Холмурзаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Қизилқум паст навли фосфоритларини нордон фосфат ва сульфат тузлар билан механокимёвий фаоллаштирилган комплекс минерал ўғитлар олишни энергия тежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нордон фосфат ва сульфат тузлари билан фосфат хом ашёларини механик ва механокимёвий фаоллаштиришда бирламчи ва иккиламчи фосфатларда содир бўладиган жараёнлар аниқланган;
Р2О5 нинг лимон кислотасида эрийдиган шаклининг фосфоритни нордон тузлар билан механокимёвий фаоллаштириш кўрсаткичларига кинетик боғлиқлигининг катталиклари аниқланиб, нордон тузлаи билан МҚ нинг паст навли фосфоритларини механик ва механокимёвий фаоллаштиришда содир бўладиган жараёнларнинг механизми ишлаб чиқилган;
илк бор паст навли фосфоритларни механокимёвий фаоллаштиришдаги нордон фосфат ва сульфат тузларининг фаоллашиш қатори тузилган;
паст навли фосфоритларни механик ва механокимёвий фаоллаштириш орқали NPK комплекс ўғитлар олиш жараёнининг оптимал шароитлари аниқланган;
МҚ фосфоритларини нордон фосфат, сульфат тузлари билан механокимёвий фаоллаштириш орқали комплекс ўғитлар ишлаб чиқаришнинг оптимал шароитлари топилган ва принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Паст навли фосфоритлардан нордон тузлари билан механик фаоллаштириш орқали комплекс минерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паст навли фосфоритларни нордон тузлар билан механокимёвий фаоллаштириш усулида комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2022 йил 17 мартдаги 69-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигини муҳим комплекс минерал ўғитлар билан таъминлаш имконини берган;
МҚ фосфоритларига азотли тузлар қўшиб механик фаоллаштириш йўли билан комплекс NP ўғитларини олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2022 йил 17 мартдаги 69-сон маълумотномаси). Натижада, тупроққа комлекс таъсир этувчи, таркибида азот ва фосфор сақлаган ўғит олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish