Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Данияр Эшпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш»,   08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1214.
Илмий раҳбар: Альмардонов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспортга кўрсатиладиган молиявий хизматларни такомиллаштириш мақсадида экспорт-импорт операцияларини молиялаштиришга ихтисослашган экспортни рағбатлантириш агентлигини ташкил этиш зарурлиги асосланган; 
экспорт қилувчилар «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқганда экспорт олди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача бўлган миқдорига давлат томонидан кафиллик бериш амалиётини жорий этиш таклифи берилган;
маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш орқали экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш таклифи асосланган; 
тайёр маҳсулот экспорти улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида қўшилган қиймат солиғи тўлашни божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктириш имкониятини бериш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда экспортни молиявий қўлаб қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда экспортга кўрсатиладиган молиявий хизматларни такомиллаштириш мақсадида экспорт-импорт операцияларини молиялаштиришга ихтисослашган Экспортни рағбатлантириш агентлигини ташкил этиш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги      ПҚ-4069-сон  “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги Қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2022 йил 31 мартдаги 39-03/04-1/1022-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Молия вазирлиги томонидан ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 15 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги маблағни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратишни кўзда тутувчи ҳужжат қабул қилиниб, 2021 йилда мамлакатимиз экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 10 фоизга ошган;
экспорт қилувчилар «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини экспотрга олиб чиқганда экспорт олди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача бўлган миқдорига давлат томонидан кафиллик бериш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон  “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги Қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2022 йил 31 мартдаги 39-03/04-1/1022-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2020 йилда импорт маҳсулотларига нисбатан ўрнатилган ўрта арифметик божхона ставкалари 14,5 фоиздан 6,4 фоизга туширилиб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, республикада рақобат муҳитини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлашга қаратилган божхона-тариф сиёсатини янада самарали бошқариш имкониятини яратган;
маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш орқали экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2022 йил 31 мартдаги 39-03/04-1/1022-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2021 йилда экспорт қилувчи корхоналар сони 2019 йилга нисбатан 17 фоизга ошган;
тайёр маҳсулот экспорти улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида қўшилган қиймат солиғи тўлашни божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктириш имкониятини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон  “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги Қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2022 йил 31мартдаги 39-03/04-1/1022-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2021 йилда мамлакат экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар ҳажми 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish