Sayt test rejimida ishlamoqda

Мисиров Шуҳрат Худойқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Брокколи карами (Brassica oleraceae var. italica) дурагайларини агробиологик хусусиятларини ва сақлаш технологиясини илмий асослаш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Qx588.
Илмий раҳбар: Шарипов Султон Янгибоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Мўминов Нажмиддин Шамсиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади брокколи карамини экспортбоп дурагай намуналарининг агробиологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва сақлаш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор марказий минтақа тупроқ-иқлими шароитида брокколи карами дурагай намуналарининг агробиологик хусусиятларини тадқиқ қилиш асосида марказий бошчалари бўйича юқори ҳосилдор Agassi F1 – 26,8 т/га, Parthenon F1 – 25,8 т/га ва Naxos F1 – 24,4 т/га дурагайлари танлаб олинган;
брокколини карами дурагай намуналарининг технологик хоссаларини тадқиқ этиш асосида NaxosF1 FiestaF1 ва AgassiF1 дурагайларининг юқори даражада сақланувчанлиги (60 кун ўзгаришларсиз) аниқланган;
сақлашда брокколи карамининг товарбоплик ва истеъмолбоплик хусусиятларини узоқ сақланишини (60 кунгача) таъминловчи мақбул сақлаш тартиби ва муддати (ҳарорат 1°С, ҳавонинг нисбий намлиги 92%) асосланган;
брокколи карамини ҳавонинг 1°С ҳарорати ва 92% нисбий намлигида сақланганда Agassi F1 ва Naxos F1 дурагайларининг органолептик хусусиятлари энг юқори даражада сақланиши ва мос равишда 93,6 ва 96,9 балл билан баҳоланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Брокколи дурагайларини агротехнологик хусусиятларини маҳсулот сақланувчанлигига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Брокколини етиштириш, сақлаш ва ундан турли маҳсулотлар тайёрлаш технологияси» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги № 02/035-3848 - сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун брокколидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда таянч қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
брокколи дурагайларидан юқори ҳосил етиштириш ва унинг сақланувчан нав намуналарини танлаш ишланмаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «ORIENT WIND» МЧЖда – 30 га, Қибрай туманидаги «Нодиров Музафар» фермер хўжалигида -3,5 га ва шу туманнинг «Abduqodir Abduvahob Fayz» фермер хўжалигида - 2,5 га, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Uz agro lider» МЧЖда - 15 га, «Имкон» фермер хўжалигида – 3,0 га ва «Шоҳимардон мададкори» фермер хўжалигида – 3,5 га жами 57,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги № 02/035-3848 - сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида Fiesta F1, Agassi F1 ва Naxos F1 дурагайларидан ўртача гектаридан 25,3 тонна ҳосил олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик 2-3 марта ошган ҳолда гектаридан ўртача 88 млн. 333 минг сўм фойда олишга эришилган;
брокколи карамини мақбул сақлаш тартиби ишланмаси (1℃ ҳарорат 92% нисбий намликда ва озиқ-овқат плёнкасига ўраб сақланганда) Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «ORIENT WIND» МЧЖ да 10 тонна ва Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Uz agro lider» МЧЖ 20 тонна миқдорида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги № 02/035-3848 - сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида брокколи карамини сақлаб, мавсумдан ташқари муддатларда реализация қилиш ҳисобига қўшимча даромад ва самарадорлик 2 баробарига ошишига олиб келган. Олинган иқтисодий даромад 225 000 000 минг сўм ва иқтисодий самарадорлик 137 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish