Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташбаева Ҳулкарой Холмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш услубини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Qx645.
Илмий раҳбар: Тураев Рухидин Амирқулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/04.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Авезбаев Садулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Намозов Нормамат Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ерларининг миқдорий ҳисобини юритишни замонавий усуллар ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер тузишни лойиҳалаш ишларида суғориладиган ерларнинг майдонини ҳисоблашда механик (примитив) ва график ўлчаш усулларига нисбатан аналитик усулнинг афзаллиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги электрон рақамли хариталарини яратиш жараёнида QGIS дастурий таъминотидан фойдаланиш афзаллиги асосланган;
ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тақдим этадиган механизм ишлаб чиқилган;
суғориладиган ерлар ҳақидаги ахборотлардан оффлайн фойдаланиш имконини берадиган механизм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш услубини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида олинган илмий натижалар асосида:
сунъий йўлдош тўлқин узунликларини инобатга олиб GPS қурилмасида қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобини юритиш усули Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 06 июлдаги 04/30-04/4499-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари бўйича илмий ишланмалар ва замонавий технологияларни қўллаш бўйича кўрсатмалар ернинг миқдорий кўрсаткичларини осон ва тезроқ ўлчаш имконини берган; 
географик ахборот тизимлари асосида электрон рақамли хариталарни яратиш механизми Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 06 июлдаги 04/30-04/4499-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари бўйича қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерларнинг электрон рақамли хариталарини яратиш орқали ер кадастрини юқори аниқликда юритиш имконини берган;
ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги ахборотлар онлайн ва офлайн режимида ишловчи маълумотлар базасининг веб платформаси ҳамда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг миқдорий кўрсаткичлари ҳисобини юритиш бўйича мобил иловаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 06 июлдаги 04/30-04/4499-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари бўйича қишлоқ хўжалиги суғориладиган ер турларининг миқдорий ҳисобини юритиш ва QR-code тизими асосида ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги тезкор маълумотларга эга бўлиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish