Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброхимов Саидмухаммад Саидкамол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказишда инновацион технологияларни қўллаш усулларини такомиллаштириш (Андижон вилояти мисолида)”, 06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Qx470.
Илмий раҳбар: Хайитов Холмурод Жамардович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/04.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Р.Қурвантоев, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ш.К.Нарбаев, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Географик ахборот технологиялари ва учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш орқали суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказиш усулларини такомиллаштириш ҳамда илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор «Yer Axborot Tizimi» порталини такомиллаштириш асосида *style форматда ердан фойдаланувчиларнинг 20 хил турлари бўйича электрон рақамли классификатори яратилган;
инновацион технологиялар асосида суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказиш ва ер муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ерлари йўқлама режаси > учувчисиз учиш қурилмалари маълумотлари > ArcGIS дастури > «R-GIS» портали механизми асосида қишлоқ хўжалик суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказиш усули такомиллаштирилган;
анъанавий усулга нисбатан учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерларини йўқламадан ўтказишнинг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган, вақт сарфи ва ҳаражатлар миқдори 16-18 баробарга арзон тушиши исботланган;
инновацион технологиялар асосида аниқланган ортиқча суғориладиган ер майдонларда турли хил қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга қаратилган ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишга, қўшимча ер солиғи тушумларини туширишга ва янги иш ўринларини яратишга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказишда инновацион технологияларни қўллаш усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
ГАТ дастурларида қишлоқ хўжалигидан фойдаланувчилар маълумотлар базасини шакллантириш асосида «Yer Axborot Tizimi» портали такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 04/30-04/4498 маълумотномаси). Натижада, ушбу маълумотлар базасидаги ердан фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлардан очиқ фойдаланиш имконини берган.
ГАТ дастурлари ёрдамида суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказиш усуллари такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 04/30-04/4498 маълумотномаси). Натижада, Андижон вилояти Бўстон туманида 127,16 гектар ортиқча суғориладиган ер майдонлари аниқланган ва ушбу майдонларда 2020 йилда 34,9 млн сўм миқдорида қўшимча ер солиғи тушумларини туширишга, 10 та ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишга, 47 нафар қўшимча иш ўринларини яратишга ва турли хил қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, ғалла, картошка, мойли экин, полиз экини ва сабзавот экинлари)ни жойлаштиришга эришилган;
такомиллаштирилган йўқлама ўтказиш усули асосида Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Марҳамат текстил агро» МЧЖ ва Шаҳрихон туманидаги «Саховат текс зироат» МЧЖ ҳудудида жами 4 766 гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг 1:10 000 масштабли электрон рақамли харитаси тузилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 04/30-04/4498 маълумотномаси, ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигининг Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси 2022 йил 4 июлдаги 01/17-856-сонли далолатномаси). Натижада, 4 766 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экин турлари (пахта, ғалла, картошка, мойли экин, полиз экини ва сабзавот экинлари)ни мақбул жойлаштириш усулида ер тузиш лойиҳалари ишлаб чиқилган.
суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказиш асосида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини  йўқламадан ўтказиш мақсадида «R-GIS» номли онлайн платформаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 04/30-04/4498 маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигининг Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси 2022 йил 4 июлдаги 01/17-856-сонли далолатномаси). Натижада, ушбу «R-GIS» дастури Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Yer Axborot Tizimi» порталини такомиллаштириш имконини берган.
масофадан зондлаш маълумотлари асосида суғориладиган ер майдонларини йўқламадан ўтказишни ҳамда ер муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 04/30-04/4498 маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларни йўқламада ўтказишда, ер муносабатларини тартибга солиш жараёнида ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish