Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Шохруххон Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Прокуратура органлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш масалалари”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура. (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu357.
Илмий раҳбар: Рузиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович, юридик фанлар доктори, профессор; Комилов Авазбек Бокижонович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прокуратура органлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий Мажлисдаги доимий вакили институтини таъсис этиш зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарзидаги буйруқлар қабул қилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги асослаб берилган;
прокуратура органлари томонидан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили натижасида қонунчилик нормаларини такомиллаштириш заруратининг аниқланганлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга асос бўлиши зарурлиги асосланган;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш якунлари прокуратура органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга асос бўлиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий Мажлисдаги доимий вакили институтини таъсис этиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 21-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 июлдаги 12/21-49-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши прокуратура органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришга, шу жумладан, ушбу масалаларни қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгиланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарзидаги буйруқлар қабул қилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 22-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 июлдаги 27/157-22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши Бош прокурор томонидан норматив тусда қабул қилинидагин буйруқнинг ҳуқуқий мақомини қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгиланишига хизмат қилган;
прокуратура органлари томонидан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили натижасида қонунчилик нормаларини такомиллаштириш заруратининг аниқланганлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга асос бўлиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 22-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 июлдаги 27/157-22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши прокуратура органлари томонидан  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг асосларини  белгиланишига хизмат қилган;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш якунлари прокуратура органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга асос бўлиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 22-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 июлдаги 27/157-22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши прокуратура органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг асосларини белгиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish