Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурхонова Гулрух Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мажбурий ижро тизими бошқарув фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш масалалари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu434.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, доцент; Давлятов Валишер Хакимжанович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мажбурий ижро тизими бошқарув фаолиятини таъминлаш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мажбурий ижро тизимида автоматлаштирилган бошқарув ёрдамида ижро иши юритиш тарафларининг ижро ҳужжатидаги маълумотларни олишда электрон почтага ёхуд мобиль телефонга қисқа хабар (SMS) тарзида юборилиши зарурлиги, бу билан фуқароларнинг ҳуқуқларига белгиланган процессуал муддатларда риоя этилиши исботланган;
мажбурий ижро тизими бошқарув субъектларига давлат ижрочиларнинг ижро ҳаракатларини мунтазам кузатиб бориши ҳамда мажбурий ижро тизими ходимлари фаолиятини самарали ташкил этишда автоматлаширилган бошқарув орқали кенг фойдаланиш имкони жорий этиш ҳамда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қўзғатилган ижро ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилиши зарурлиги асослантирилган;
мажбурий ижро тизимининг автоматлаштирилган бошқаруви орқали айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари учун соддалаштирилган тартибда ижро иши юритиш қоидаларни белгилаш зарурлиги асослантирилган;
мажбурий ижро органлари ўз фаолиятини марказлашганлик тамойилига мувофиқ қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга бўйсуниши ва ҳисобдорлиги асосида амалга оширилиши, шунингдек ходимларга нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари хулосаларининг, улар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг асослилиги ҳамда ходимларга нисбатан қўлланилган интизомий чораларнинг қонунийлигини ўрганиш Бош прокуратура бошқармалари томонидан амалга оширилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
ижро ҳужжатида ундирувчининг ёки қарздорнинг электрон почта манзили ёки мобиль телефонининг рақами мавжуд бўлган тақдирда (агар улар судга ёки ижро ҳужжатини берган бошқа органга (мансабдор шахсга) тақдим этилган бўлса), ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги билдиришнома унинг жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактларини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёхуд мобил телефонга қисқа хабар (SMS) тарзида юборилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 221-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 9 августдаги 24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ундирувчининг ёки қарздорнинг ижро ҳужжатидаги маълумотларни олинишида ҳамда мажбурий ижро ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлардан ўз вақтида хабардор бўлишлари учун хизмат қилган;
Мажбурий ижро бюроси органларининг фаолиятини ташкил этиш, ушбу органларнинг вазифалари ва функциялари, шунингдек Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши, шунингдек, ижро ишларини юритиш, шу жумладан уларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланиши, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қўзғатилган ижро ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритилиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 891-моддасини янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 9 августдаги 24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши мажбурий ижро бюросининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилашга хизмат қилган;
айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини соддалаштирилган тартибида ижро этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 891-моддасини Қонунининг “Ижро ҳужжатларини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган 31-бобида ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 23 апрелдаги 11-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини автоматлаштирилган бошқарув ёрдамида соддалаштирилган тартибда ижро этиш тартибини белгилашга хизмат қилган;
Мажбурий ижро бюроси органларининг қуйи турувчи раҳбарларининг юқори турувчи раҳбарларга, шунингдек, Бош прокурорга бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатиши, Бюро ходимлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг асослигилиги ҳамда ходимларга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар қонунийлигини ўрганиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йил 28 декабрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 128-сонли буйруғининг 62-банди учинчи хатбошисига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 16 августдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши прокурорлар томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишидаги прокурор назоратини тўғри ташкил қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish