Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Фаррух Нуритдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир холециститни комплекс жарроҳлик даволашсамарадорлигини ташхислаш ва баҳолашга табақалаштирилган ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2543.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори; Муслумов Гурбанхан Фатали огли, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир холециститни комплекс жарроҳлик даволаш ҳамда унинг самарадорлигини аниқлаш ва баҳолашга табақалаштирилган ёндашув орқали даволаш тактикаси натижаларини башоратлашнинг дастурий усулларини ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир холециститда яллиғланиш жараёни кечишининг оғирлик даражасини башоратлаш  ҳамда комплекс хирургик даволаш самарадорлигини баҳолашнинг янги усули ишлаб чиқилган;
кекса ва қари ёшдаги ўткир холециститли беморлар қон зардобидаги цитокини миқдори меъёр кўрсаткичлари, касаллик кечиши динамикасига,   мос равишда ишонарли даражада юқори бўлиши  аниқланган. Ўзгаришлар динамикасини таҳлил қилиш ўткир холециститли беморларни даволаш даврига хос бўлган ўзгаришлар босқичлилигини аниқланган;
ўткир холециститнинг деструктив шакллари бўлган беморлар қонида яллиғланиш предикторлари (прокальцитонин ва лактоферрин) қийматлари 174,1 ва 14 мартага ишонарли даражада ошганлиги кузатилган, яллиғланиш ўчоғи бартараф этилганидан сўнг беморларда прокальцитонин даражаси операциягача бўлган даврга қараганда ишонарли пасайган бўлса, лактоферрин миқдори қўшимча яна 1,85 мартага ишонарли равишда кўпайганлиги аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир холециститни ташхислаш алгоритми ва комплекс жарроҳлик даволаш самарадорлигини башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш, ижобий даволаш натижалари улушини 14,3% га ошириш, ётоқ кунларни 2 мартага камайтириш, интраоперацион ва операциядан кейинги асоратларни мос равишда 4,1% ва 10,1% га, ўлимни эса 5.1% га камайтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир холециститни комплекс жарроҳлик даволаш самарадорлигини аниқлаш ва баҳолашга табақалаштирилган ёндашув бўйича илмий натижалар асосида:
“Методика раннего выявления деструктивных форм острого калькулёзного холецистита у больных пожилого и старческого возраста” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 апрелдаги 8 н-р/327-сон маълумотномаси). Унда кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир калкулёз холециститнинг деструктив кўринишларини эрта аниқлаш учун лаборатор усулларни кўрсатиш имконини берган; 
кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир холециститни хирургик даволаш усули самарадорлигини баҳолаш ва башоратлашни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 8н-р/206 сон маълумотномаси). Натижада кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир калкулёз холециститнинг даволашда замонавий усулларни қўллаш ва эрта аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish