Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаева Феруза  Абуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг диагностикасида иммун статусни баҳолашга табақалаштирилган ёндашув», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib.1457.
Илмий раҳбар: Нуралиев Неккадам Абдуллаеваич тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Разикова Элмира Садуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусоходжаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: В.Н.Городкова номидаги Ивановский оналик ва болалик илмий- тадқиқот институти. (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг диагностикасида иммун статусни баҳолашга табақалаштирилган ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари мавжуд аёлларда, касаллик қўзғатувчиси турига боғлиқ равишда иммун статус кўрсаткичлари - Т-лимфоцитлар, яллиғланишни қўлловчи ИЛ-17А ва яллиғланишга қарши ИЛ-10 цитокинлари миқдорида дисбаланс аниқланган;
аёллар кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари кечишининг оғирлик даражаси, қўзғатувчилар тури ва бемор иммун статус кўрсаткичлари орасида бевосита кучли, тўғри ҳамда тескари боғлиқликлар борлиги исботланганлиги асосида иммун статусни баҳолашда табақалаштирилган ёндашув зарурлиги аниқланган;
кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари ташҳисланган аёллар иммун тизимида функционал зўриқишни билдирувчи мезон сифатида иммунорегулятор индекс ва ушбу патологияда яллиғланиш жараёни даражасини аниқлашга имкон берувчи CD38+-ҳужайралар параметрларини истиқболни белгиловчи мезон сифатида қўлланилиши кўрсатиб берилган;
аёллар кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида касаллик қўзғатувчилари пейзажини эътиборга олиб, иммун статусни баҳолашга табақалаштирилган ёндашув ишлаб чиқилган ҳамда мазкур патологияларга ташҳис қўйишнинг патогенетик асосланган иммунологик мезонлар - ИЛ-17А ва ИЛ-10 ни аниқлаш ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида иммун статусни баҳолашга табақалаштирилган ёндашувни амалга оширишга имкон берувчи “Кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида аёллар иммун статусини баҳолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н-р/784-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари билан касалланган аёллар иммун тизими кўрсаткичларини аниқлаш ва уларни баҳолашга табақалаштирилган ёндашувни ишлаб чиқиш имконини берган;
аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари диагностикасида иммун статусни баҳолашга табақалаштирилган ёндашувни ишлаб чиқиш ва шу асосда иммунологик мезонларни ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, Бухоро шаҳар 4-сон оилавий поликлиниканинг гинекология бўлимида клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8 нз/352-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида иммун статусни баҳолаш учун ишлаб чиқилган табақалаштирилган ёндашув усули мазкур патологияга эрта ташҳис қўйишини яхшилаш ва иммунологик мезонлар асосида мазкур патология якуни истиқболини белгилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish