Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Хуршид Бурхановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия шикастланишининг турли даврларида талоқнинг морфометрик параметрларининг қиёсий хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2064.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Калашникова Светлана Александровна тиббиёт фанлари доктори; Расулов Хамидулло Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Пермь давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада бош мия шикастланишининг турли даврларида талоқнинг морфометрик параметрларининг қиёсий хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жароҳат олган каламушларда талоқнинг лимфоид тўқималарининг структуравий элементлари ҳажмининг кичрайиши билан намоён бўладиган оқ каламушларнинг талоғининг лимфоид тузилмаларига бош мия шикастланишининг зарарли таъсири асосланган;
талоқ, лимфа тугунчалари ва уларнинг герминатив марказларининг периартериал лимфа муфталари радиусининг кичрайиши, 3 ойлик каламушларда мия шикастланганда, лимфа тугунчалари шаклининг одатдагидан анормал шаклигача ўзгариши исботланган;
мантия зонанинг кенгайиши ва жароҳат олган оқ каламушларнинг талоқ лимфа тугунларининг маргинал ва периартериал зоналари хажмининг пасайиши, лимфа тугунчаларида ва периартериал лимфатик муфталари лимфоцитларнинг умумий сонининг камайиши  исботланган;
илк бор дори воситаларни қўллаш бош мия шикастланишининг енгил ва ўрта даражасидагина талоққа салбий таъсирини камайтириши, тикланиш жараёнларини тезлаштириши, оқ пулпа лимфоид тузилмаларининг морфометрик параметрларини яхшилаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бош мия шикастланишининг турли даврларида ва дори-дармонлар билан даволашдан кейин оқ каламушларнинг талоғининг морфологик ва морфометрик параметрларини баҳолаш бўйича олинган натижалари асосида: 
талоқнинг морфометрик параметрлари мейёрдаги ва мия шикастлангандан кейин ўзгариши бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Талоқнинг морфометрик параметрлари мейёрдаги ва мия шикастлангандан кейин ўзгаришини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1203 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома мия шикастланишидан кейин талоқнинг лимфоид тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларни аниқлашга ва дори воситаларидан туғри фойдаланиш бўйича тавсиялар беришга имкон берган;
бош мия шикастланишининг турли даврларида ва тиббий даволанишдан кейин оқ каламуш талоғининг морфологик ва морфометрик параметрларини баҳолашнинг мавжуд натижалари тиббиёт амалиётида, шу жумладан Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида қўлланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги 08-15148-сон  маълумотномаси). Бош мия шикастланишининг турли даврларида ва тиббий даволанишдан кейин морфологик кўрсаткичлар бўйича илмий натижаларни амалиётга жорий этиш касалликнинг олдини олиш, беморларни эрта ташхислаш ва даволашнинг патогенетик усулларини ишлаб чиқишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish