Таджиев Сайфитдин Мухитдиновичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан оддий ва мураккаб ўғитлар олишнинг рационал технологиясини яратиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/T200
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Илмий маслаҳатчи: Закиров Бахтиёр Сабиржанович, кимё фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.К/Т.35.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори карбонатли Марказий Қизилқум фосфоритларини концентраланган сульфат кислота билан интенсив усул ёрдамида қайта ишлаб, оддий суперфосфат, нитрат кислота билан рационал усул ёрдамида қайта ишлаб, мураккаб ва аммиакли селитра билан қайта ишлаб, стабиллаштирилган мураккаб азот-фосфорли ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори карбонатли фосфорит хомашёси 60-95% стехиометрик меъёрдаги 90-95% концентрацияли сульфат кислота билан парчалаш, тайёр маҳсулотни донадорлаш, нейтраллаш ва қуритиш босқичлари қисқа вақтда – 10-20 дақиқада жадал аралаштириб турган ҳолда биргина қурилмада амалга оширилиб, оддий суперфосфат олиш усули яратилган (№ IAP 02709-2005 й.);
юқори карбонатли фосфорит хомашёсини аммоний сульфатли концентрланган сульфат кислота (аммоний сульфат:сульфат кислота (0,1-0,25):1) билан парчалаш, тайёр маҳсулотни донадорлаш, нейтраллаш ва қуритиш босқичлари жадал аралаштириб турган ҳолда бир вақтда ўтказиш орқали оддий суперфосфат олиш усули ишлаб чиқилган (№ IAP 02844-2005 й.);
юқори карбонатли фосфорит хомашёсини концентрланган сульфат кислота билан парчалаш жараёни икки босқичда – биринчи босқичда фосфат хомашёси 90-95 фоизли сульфат кислота билан қайта ишлаш учун зарур бўлган стехиометрик меъёрининг 25-75 фоизи билан жадал аралаштириш орқали ва иккинчи босқичда эса хомашё сульфат кислотанинг қолган қисми билан қотиб қолмайдиган бўтқа шароитида амалга оширилиб, уни рН 2,8-3,5 гача нейтраллаш, донадорлаш ва қуритиш орқали оддий суперфосфат олиш усули яратилган ( № IAP 02845-2005 й.);
аммиакли селитра суюқланмасига юқори карбонатли фосфорит унини қўшиб донадорлаш ва доначалар юзасини аммоний сульфат ёки аммоний сульфат-нитрат ёки аммоний фосфатларнинг тўйинган эритмалари иштирокида юқори карбонатли фосфорит уни билан қоплаш жараёни, шунингдек, тайёр аммиакли селитра доначалари юзасини аммоний сульфат ёки аммоний сульфат-нитрат ёки аммоний фосфатларнинг тўйинган эритмалари иштирокида юқори карбонатли фосфорит уни билан қоплаш жараёни орқали стабиллаштирилган аммиакли селитра олиш усули ишлаб чиқилган (№ IAP 03844-2008 й.);
юқори карбонатли фосфорит унини нитрат кислота ёрдамида бир вақтда карбонсизлантириш ва парчалаш жараёнлари мураккаб ўғит олишда ҳосил бўладиган абсорбцион суюқлик ишитирокида олиб бориш ва нейтралланган азот-фосфорли бўтқаларни керакли зичликкача буғлатиш орқали сифатли донадор мураккаб ўғит олиш усули яратилган (№ IAP 04239-2010 й.).
IV. Ихтирога патенти: “Оддий суперфосфат олиш усули”, № IAP 02709-2005 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 18 августдаги 02-11/2207-сон хулосаси; “Оддий суперфосфат олиш усули”, № IAP 02844-2005 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 7 февралдаги 02-11/270-сон хулосаси; “Оддий суперфосфат олиш усули”, № IAP 02845-2005 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 7 февралдаги 02-11/271-сон хулосаси; “Стабиллаштирилган аммиакли селитра олиш усули (вариантлар)”, № IAP 03844-2008 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 18 августдаги 02-11/2208-сон хулосаси; “Мураккаб ўғит олиш усули”, № IAP 04239-2010 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 18 августдаги 02-11/2206-сон хулосаси.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори карбонатли Марказий Қизилқум фосфоритларини сульфат ва нитрат кислоталар, ҳамда аммоний тузлари билан қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори карбонатли фосфорит хомашёсини концентрланган сульфат кислота билан парчалаш, тайёр маҳсулотни нейтраллаш, донадорлаш ва қуритиш жараёнлари қисқа – 20-30 дақиқада (классик усул ёрдамида 4-6 суткада амалга оширилади) амалга ошириш орқали оддий суперфосфат олиш технологияси “ELEKTROKIMYOZAVOD” ҚК-АЖда жорий этилган (“ELEKTROKIMYOZAVOD” ҚК-АЖнинг 2017 йил 7 августдаги 426-сон маълумотномаси). Натижада суперфосфатнинг тан нархи классик усулда олинган маҳсулотдан 25-30% га камайтириш имкони яратилган;
юқори карбонатли фосфорит хомашёси аммоний сульфатли концентраланган сульфат кислота билан парчалаш, маҳсулотни донадорлаш, нейтраллаш ва жадал аралаштирилган ҳолда қуритиш босқичларини бир вақтда ўтказишни ўз ичига олган усул “ELEKTROKIMYOZAVOD” ҚК-АЖда жорий этилган (“ELEKTROKIMYOZAVOD” ҚК-АЖнинг 2018 йил 6 февралдаги 74-сон маълумотномаси). Натижада донадорланган оддий суперфосфат доналарининг мустаҳкамлиги 1,2-1,5 баробар юқоригига ва уларнинг донадорлик таркиби икки мартагача яхшиланиш имконини берган;
юқори карбонатли фосфорит хомашёси концентраланган сульфат кислота билан парчалаш жараёни икки босқичда – биринчи босқичда фосфат хомашёси 90-95%ли сульфат кислотанинг 25-75% стехиометрик меъёри билан жадал аралаштирган ҳолда қайта ишлаш, иккинчи босқичда эса фосфат хомашёси сульфат кислотанинг қолган қисми билан оқувчан бўтқа шароитида амалга ошириб рН 2,8-3,5 гача нейтралланган маҳсулот бўтқалари барабанларда донадорлаш ва қуритиш “ELEKTROKIMYOZAVOD” ҚК-АЖда жорий этилган (“ELEKTROKIMYOZAVOD” ҚК-АЖнинг 2018 йил 6 февралдаги 73-сон маълумотномаси). Натижада суперфосфат ишлаб чиқариш қурилмасида барча турдаги фосфоритлардан қишлоқ хўжалик талабларига мос келадиган юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилган;
тайёр аммиакли селитра суюқланмаси юқори карбонатли фосфорит уни билан аралаштирилиб донадорлаш ва доначалар сирти аммоний сульфат эритмаси иштирокида юқори карбонатли фосфорит уни билан қоплаш ёки тайёр аммиакли селитра доначалар сирти аммоний сульфат эритмаси иштирокида юқори карбонатли фосфорит уни билан қоплаш (иккинчи варианти) “Fargʻonaazot” АЖда жорий этилган (“Fargʻonaazot” АЖнинг 2017 йил 9 ноябрдаги 37/6202-сон маълумотномаси). Натижада физик-кимёвий ва товар хоссалари яхшиланган стабиллаштирилган мураккаб азот-фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш имконини берган;
фосфорит унини абсорбцион суюқлик иштирокида нитрат кислотанинг тўлиқсиз меъёри билан парчалаш, бўтқани нейтраллаш, уни буғлантириш, донадорлаш ва қуритиш орқали донадор ва суспензиялаштирилган ўғитлар олиш усули “Samarqandkimyo” АЖда жорий этилган (“SAMARQANDKIMYO” АЖнинг 2017 йил 22 августдаги 1-628/Р-сон маълумотномаси). Натижада донадорлаш ва қуритиш барабанининг ишлаб чиқариш ҳажми 1,5-2 баробарга ошириш ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган.