Йўлдашев Абдурахим Темировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
1. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Терим аппаратлари алмашинадиган пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимининг илмий-техник ечимлари, 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/T420
Илмий маслаҳатчи: Матчанов Рафик Досчанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Абдазимов Анвар Даниярович, техника фанлари доктори, профессор; Шаймарданов Бахтиёр Пардаевич, техника фанлари доктори, профессор; Аликулов Саттор Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
2. Тадқиқотнинг мақсади: терим аппаратлари алмашинадиган пахта териш машиналари учун унификациялашган ресурстежамкор пневмотранспорт тизимини илмий техник ечимларини яратишдан иборат.
3. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комбинациялашган пахта териш машинасининг горизонтал ва вертикал шпинделли жиҳозланган вариантлари учун унификациялашган пневмотранспорт тизими ишлаб чиқилган;
терим аппаратлари алмашинадиган пахта териш машинасининг ресурстежамкор пневмотранспорт тизимидаги қабул камераси қувур ўтказгичлари ва вентиляторнинг параметрлари пневмотранспорт тизимининг қабул камерасидан бункергача оралиқда ҳаво босими йўқолишини ҳисобга олувчи моделлар асосида аниқланган;
пахта териш машинаси терим аппаратини U-симон қабул камераси билан жиҳозлаш орқали унинг пастки қисмида ердан хас-чўп ва баргларнинг сўриб олинишини бартараф этиш ҳисобига терим жараёнида пахтанинг ифлосланганлик даражаси камайиши асосланган;
марказдан қочма вентиляторга сўрилувчи ҳаво-пахта аралашмасини янгича киришини таъминлаш асосида вентилятор роторини айланиш тезлиги ҳамда пахта бўлакларини вентилятор парракларига тегиб ўтишини камайтириш ҳисобига пахта чигитларини шикастланиши камайиши асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Терим аппаратлари алмашинадиган пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимининг илмий-техник ечимлари бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани машина қабул камерасидан бункерга узатиш усули ва уни амалга оширадиган қурилма ҳамда пахтани узатиш учн марказдан қочма вентиляторга Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк давлат муассасасининг ихтирога ва фойдали моделга патентлари олинган («Пахтани териш машинаси қабул камерасидан бункерга узатиш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси», IAP 06981–2022 й., «Пахта териш машиналарида пахтани ташиш учун марказдан қочма вентилятор», FAP 01807–2022 й.). Натижада унификациялашган ресурстежамкор пневмотранспорт тизимида янги U-симон қабул камерасини, аэродинамик қаршилиги кичик бўлган қувур-ўтказгичларнинг жойлашиш схемасини ва иш унуми ошган ҳолда пахта чигити шикастланишининг камайишини таъминловчи марказдан қочма вентилятор конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
унификациялашган ресурстежамкор пневмотранспорт тизимига эга пахта териш машинасини ўзлаштириш учун ҳисоблаш услубияти ва лойиҳа-конструкторлик хужжатлари “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ, “Технолог” АЖ ва “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 07/24-04/1941 маълумотномаси). Натижада вентилятор иш унуми юқори, пахтанинг ифлосланиши ва чигитининг шикастланиши кам бўлган пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
унификациялашган ресурстежамкор пневмотранспорт тизимига эга пахта териш машинаси Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказида синовлардан ўтган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 07/24-04/1941 маълумотномаси). Натижада пахта териш машинасида вентилятор иш унуми 32 фоизга ошганлиги, пахта чигитининг шикастланиши 1,7 баробарга ва пахтанинг ифлосланиши 30 фоизга камайиши аниқланган.