Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамарасулова Дилфузахон Закиржановнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон саратонини эрта ташхислаш ва даволашнинг молекуляр-генетик ва гормонал жиҳатлари», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib87.

Илмий маслаҳатчи: Юлдашева Наргиза Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Святова Гульнара Салаватовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Яшнар Мамасалиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «1-клиник онкология диспансери» давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон саратони турли шакллари билан беморларда ирсий омиллар (BRCA1, 2), шунингдек, гормонал, иммунологик ва руҳий-эмоционал статусларни комплекс баҳолаш асосида эрта ташхислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор соғлом индивидлар ва ТС турли фенотипик вариантлари билан касалланган аёллар ўртасида BRCA1, BRCA2 (4153delA, 5382insC, Cys61Gly, 2080delA, 3819delGTAAA) полиморф генларининг генотиплари ва аллеллари учраш частотаси таҳлили натижасида ўзбек популяциясида ТС ривожланиши хавф омилларининг генетик маркерлари аниқланган;

илк бор ТС бўлган аёллар ва уларнинг ТС бўлмаган яқин қариндош аёлларида BRCA салбий генотипи учраган ҳолда комплекс гормонал профили келтирилган;

гормонал, иммунорегулятор ва онкологик маркерлар сифатли ва миқдорий хусусиятлари, уларни ТС даги патогенетик ва регулятор информативлиги аниқланган;

тухумдон саратони билан беморларда иммун статуснинг Т-ҳужайрали звеноси миқдорий кўрсаткичларининг хусусиятлари ўрганилган ва онкологик жараён жадаллашиб боришининг Т-хелперлар сонининг камайиши ва Т-супрессорлар нисбий миқдорининг кўпайишига таъсир қилиши исботланган;

Люшер, Гамильтон ва Спилберг усуллари ёрдамида соғлом ва бемор аёлларнинг психосоматик профилининг қиёсий таҳлили ўтказилган;

ташхисни эрта верификация қилиш ва диагностик чора-тадбирлар кетма-кетлигини оптималлаштириш имконини берувчи, касаллик патогенезининг энг муҳим томонларини очиб бериш нуқтаи назаридан тухумдон саратонини текшириш, даволаш ва унинг профилактика босқичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тухумдон саратонини эрта диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларига асосида:

«Тухумдон саратони ташхисотида BRCA 1,2 генетик мутацияларининг аҳамияти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 февралдаги 8 Н-д/25-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар тухумдон саратони эрта ташхисотини 65% дан 78% гача кўтариш имконини берган;

тухумдон саратони эрта ташхисотида ROMA кўрсаткичларини ҳисоблаб, BRCA1 BRCA2 генетик мутациялари ва ўсма маркерлари верификациясини ҳисобга олган ҳолда молекуляр-генетик ва гормонал жиҳатларни моделлаш методологияси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 февралдаги 8 Н-д/25-сон маълумотномаси). Таклиф этилган дастур тухумдон саратонида гормонал, иммунорегулятор ва онкологик маркерлар сифатий ва миқдорий хусусиятларини белгилаш ва ташхисот сифатини 18,5% га яхшилаш имконини берган;

юқори дозали химиотерапияни қўллашга ёндашув ва тухумдон, бачадон бўйинчаси ва вульванинг маҳаллий тарқоқ шаклларида адъювант ва ноадъювант хронохимиотерапияси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 февралдаги 8 Н-д/25-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усуллар тухумдон саратони билан беморлар диагностикаси ва даволашнинг бевосита натижаларини яхшилаш имконини берган;

тухумдон саратонини эрта ташхислаш ва даволашнинг молекуляр-генетик ва гормонал жиҳатлари бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари онкология диспансерлари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 февралдаги 8 Н-д/25-сон маълумотномаси). ТС касаллигига ташхис ва кенг қамровли даволаш комплекс ёндашувини қўллаш натижасида бевосита ва узоқ муддатли натижаларни яхшилаш ва парваришлар сифатининг ижобий кўрсаткичини 50,9% дан 73,9% гача ошириш, шунингдек, олинган текширув натижалари ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, ўсманинг қайталаниш ва метастазланиш частотасини камайтириш, ўлим кўрсаткичини камайтириш ва ҳаёт давомийлигини узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish