Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаева Нигора Қўйсинбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анбар Отин асарларида муаллиф ижодий нияти ва бадиий-эстетик идеалининг поэтик ифодаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1423.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Анбар Отин асарларида муаллиф ижодий нияти ва бадиий-эстетик идеалининг поэтик ифодасини илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Анбар Отин асарларининг аслият манбалари асосида илм аҳлига маълум бўлмай келаётган 5 та ғазал (1 таси мушоара шаклида), 1 та рубоий, 1 та фард жанрларига оид жами 80 мисра шеъри аниқланиб, илмий муомалага олиб кирилган ҳамда шоира асарларининг жорий нашрлари аслият билан қиёсий текширилиб, уларнинг ўзаро тафовутлари аниқланган;
ижодий ният воқеликни идрок этиш, тасвирлаш йўсини сифатида муаллиф руҳияти, кечинмалари, орзу-ниятлари билан боғлиқ экани, бадиий асарнинг асосий йўналиши ва характерини ҳам, етакчи образ ва тимсолларини ҳам белгилаб бериши шоира лирикасидаги Ватан, миллат ва аёл образлари тасвири мисолида асосланган;
шоира  бадиий-эстетик идеали моҳияти юртни истибдод исканжасидан озод, аёлни эркин ва ҳур, миллатни дунёнинг мутараққий халқлари қаторида кўриш билан боғлиқ экани аниқланиб, унинг такомилида, биринчидан, ижтимоий-сиёсий воқелик, иккинчидан, соф  эстетик  қарашлар таъсири  ва учинчидан,  ижодкор мезонининг ўрни поэтик омил вазифасини ўтагани далилланган;
“Қаролар фалсафаси”да шоира ижодий нияти ва эстетик идеали мукаммал суратда акс этгани, асар сарлавҳаси, адибанинг ижтимоий воқеликка муносабати, мустамлака зулмати, жамиятда ҳукм сурган зулм ва адоват тасвири, ўзи яшаган даврда аёлнинг мураккаб тақдири, хотин-қизларнинг Ватан ва миллат тараққиётда тутган ўрни, турли миллат вакилларининг турмуш тарзига доир фалсафий қарашлар поэтик ифодаси адиба эстетик концепцияси асосини ташкил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анбар Отин асарларида муаллиф ижодий нияти ва бадиий-эстетик идеалининг поэтик ифодаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Анбар Отин шеъриятида поэтик образ, хусусан, Ватан, миллат ва аёл образлари тасвирида муаллиф ижодий ниятининг ўрни, поэтик мазмун ифодасида ижодий ният ва бадиий-эстетик идеал уйғунлигига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  ОТ-FI-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2022 йил 5 июлдаги 04/1-2228-сон маълумотномаси). Натижада Анбар Отин лирикасида бадиий-эстетик идеал воқеланишида ижодий ниятнинг ўрнига доир фикрлар адабиётшуносликдаги мавжуд қарашларни бойитган;
Анбар Отин бадиий-эстетик идеал талқинида Алишер Навоий анъаналаридан фойдаланиш баробарида ижодий индивидуалликка эришгани ҳамда шоира ижодий нияти ифодасида шахс камолоти, Ватан ва миллат озодлиги билан боғлиқ қарашлари талқинида буюк салафи ижодий тажрибалари адабий-эстетик асос вазифасини бажарганига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган “PZ-20170926459 рақамли  “Навоийшунослик тарихи” (XX-XXI асрлар)” (2018-2020) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2022 йил 5 июлдаги 04/1-2236-сон маълумотномаси). Натижада Анбар Отин лирикасида поэтик образ ва мазмун ифодасида Алишер Навоий санъатхонасидан сабоқ олинганига доир фикрлар адабиётшуносликка янги назарий хулосаларни олиб кириш имконини берган;
ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида Қўқон адабий муҳитида Анбар Отиннинг тутган ўрни, шоира ижодининг жамият маънавияти юксалишидаги аҳамияти билан боғлиқ илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканилининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 12 октябрдаги 02-40/950 сон маълумотномаси). Натижада, Анбар Отин ва аёл ижодкорлар асарларининг адабиётимиз ривожидаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish