Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвақова Наргиза Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш йўллари (Андижон вилояти мисолида)», 22.00.02 - Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.1.PhD/S68.
Илмий раҳбар: Содиқова Шоҳида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилаларга тизимли ижтимоий хизмат кўрсатишнинг анъанавий ва институционал жиҳатларини социологик таҳлил қилиш орқали уни такомиллаштириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий хизмат муайян шароитлар ва сабаблар туфайли юзага келган ҳаётий вазиятни мустақил равишда енгишга қодир бўлмаган, ёрдамга муҳтож кишиларга, оилаларга ва уларнинг аъзоларига ижтимоий фаровонлик даражасини ошириш ва ижтимоий фаолиятини ривожлантириш орқали ёрдам беришдан иборат соҳа ва касбий фаолият тури эканлиги социологик асосланган;
«ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими негизида «маҳаллада ижтимоий хизмат» электрон модули фаолиятини ташкил этиш орқали маҳаллаларда давлат ижтимоий хизмати ҳамда ёрдамини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини йўлга қўйилиши асослантирилган;
фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва  уларга манзилли ёрдам бериш ишларида «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»ни «ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан интегрaция қилиш орқали маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини йўлга қўйилиши асослантирилган;
оилалар билан манзилли, индивидуал ва тизимли иш олиб боришни ташкил қилишда ижтимоий хизматлар (ёш оилаларга кўмак, пенсия ва нафақалар тайинлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш) кўрсатиш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва натижадорлигини назорат қилишни таъминловчи маҳаллаларда «оилабай» ишлашни ташкил қилиш орқали эришилиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий хизмат муайян шароитлар ва сабаблар туфайли юзага келган ҳаётий вазиятни мустақил равишда енгишга қодир бўлмаган, ёрдамга муҳтож кишиларга, оилаларга ва уларнинг аъзоларига ижтимоий фаровонлик даражасини ошириш ва ижтимоий фаолиятини ривожлантириш орқали ёрдам беришдан иборат соҳа ва касбий фаолият тури эканлиги социологик асосланганлигига оид таклифидан Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорининг а-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 28 январдаги 2-11-23-191-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини манзилли йўлга қўйиш орқали натижадорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
«ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими негизида «маҳаллада ижтимоий хизмат» электрон модули фаолиятини ташкил этиш орқали маҳаллаларда давлат ижтимоий хизмати ҳамда ёрдамини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини йўлга қўйилиши асослантирилганлигига оид таклифи Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 3-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 28 январдаги 2-11-23-191-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда ҳар бир ижтимоий хизматга муҳтож оилалар учун индивидуал режа ишлаб чиқишга хизмат қилган;
фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва  уларга манзилли ёрдам бериш ишларида «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»ни «ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан интегрaция қилиш орқали маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини йўлга қўйилиши асослантирилганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарори бўйича ишлаб чиқилган «Йўл ҳаритаси»нинг 5-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги 02-09/161-сон маълумотномаси). Натижада, «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»ни «ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан интегрaция қилиш орқали маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини йўлга қўйилишига хизмат қилган;
оилалар билан манзилли, индивидуал ва тизимли иш олиб боришни ташкил қилишда ижтимоий хизматлар (ёш оилаларга кўмак, пенсия ва нафақалар тайинлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш) кўрсатиш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва натижадорлигини назорат қилишни таъминловчи маҳаллаларда «оилабай» ишлашни ташкил қилиш орқали эришилиши асосланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарори бўйича ишлаб чиқилган «Йўл ҳаритаси»нинг 5-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги 02-09/161-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш натижадорлигига эршишда «оилабай» ишлашни йўлга қўйишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish