Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Дилшод Мамарасуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кальций ва магний сукцинатларининг бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилиши ва қўлланиши», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/K32.

Илмий раҳбар: Азизов Тохир Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, доцент; Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: магний, кальций сукцинатларининг бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмаларини синтез қилиш асосида янги турдаги стимуляторлар олишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

магний, кальций сукцинатларининг 61 та бир турли ва аралаш лигандли янги координацион бирикмаларининг синтези амалга оширилган, таркиби ва индивидуаллиги аниқланган;

амид, ацидолиганд фрагментларининг координацияланиш хоссалари инфрақизил ютилиш спектроскопия усули билан ва квант кимёвий таҳлиллар асосида  бир неча бирикмалар тузилиши исботланган;

бирикмалардаги сукцинат гуруҳининг тузилиш  хусусиятлари ва таркиби, хоссалари комплекс ҳосил қилувчининг табиатига, органик лигандга ва координацияланиш қобилиятларига боғлиқлиги аниқланган;

амидлар ва сукцинат фрагментининг координацияланиш қобилияти рақобатини белгиловчи омиллар аниқланган;

қишлоқ хўжалиги экинларини ўстирувчи ва ҳосилдорликни оширувчи фойдали стимуляторлар яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Магний, кальций сукцинатларининг бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмалари синтези, тузилиши ва қўлланишини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

синтез қилинган комплекс бирикмалардан ОТ-Ф7-48 рақамли «Иммобиланишни назарий ва атроф-муҳит объектларида приоритетли ифлослантирувчиларни тестлашда ва аниқлашда иммобиланаган органик реагентларни қўллаш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида биологик хусусиятларнинг молекула тузилишига, марказий атом қуршови ва лигандлар табиатига боғлиқлигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 18 октябрдаги ФТА-02-11/905-сон маълумотномаси). Натижада янги бир турли ва аралаш-лигандли комплексларнинг спектрал хоссаларини, металл атомининг реагент функционал гуруҳи билан координацияланишини  тавсифлаш имконини берган;

СаС·ФА·К стимуляторининг биологик фаоллиги Самарқанд селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-текшириш институти майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ ва сув  хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 07/23–208-сон маълумотномаси).  Натижада СаС·ФА·К стимулятори билан ишлов берилган чигитнинг униб чиқиши муддати 3-5 кунга, пахтанинг очилиш муддати 7–10 кунга  қисқарган ва ҳосилдорликни 15–20 %га ошириш имконини берган;

СаС·К·ТК стимуляторининг биологик фаоллиги Самарқанд селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-текшириш институти майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ ва сув  хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 07/23–208-сон маълумотномаси).  Натижада пахта сифатини ва ҳосилдорлигини 1,2 баробар ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish