Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуратов Мурат Утепбергеновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида бошқарув кадрлар компетентлигини юксалтириш технологиялари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ss40.
Илмий маслаҳатчи: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистан миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида бошқарув кадрлар компетентлигини юксалтириш технологияларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
раҳбар фаолияти натижаларини баҳолашда бошқарув компетенцияларининг шаклланганлик даражаси профессионал-тажриба, билим ва кўникма, инсонпарварлик-шахсий ва ишбилармонлик, инновацияларга интилиш-бошқарув технологияларини қўллай олиш, ўз-ўзини танқидий баҳолаш-вақтдан оқилона фойдаланиш механизмларига боғлиқлиги исботланган; 
кадрлар сиёсатини самарали ташкил этишда бошқарув кадрлар компетентлигини баҳолаш (компетенция даражаларини аниқлаш ва ривожлантириш) технологиялари сифатида self-development ҳамда self-improvement моделлари меритократик тамойилларни татбиқ этиш, инсон ресурсларини бошқариш, давлат хизматининг этикаси жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилиши очиб берилган;
ёш раҳбар кадрлар компетентлигини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда натижадорликка эришиш учун давр талабига мос равишда кадрлар сиёсатининг функционал ва институционал хусусиятларини соҳа фаолиятини маъмурий ислоҳ этиш, интенсив ривожлантириш, ташкилий модернизациялаш, оптимал шакллантириш орқали ислоҳ этиш зарурияти такомиллаштирилган;
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларининг “таъсир кўрсатиш нуқталари” сифатида ахборот билан ишлаш, ўзини ўзи ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаро, инновацияга мойиллик каби такомиллаштирувчи сифат омиллари орқали ташкил этилиши самарали профессионал компетенцияларни белгиловчи муҳим омиллар эканлиги асослантирилган. 
бошқарув кадрлари компетентлигини юксалтиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш “ақлли бошқарув” (smart management) ҳамда “инновацион бошқарув” компонентлари бўлган бошқарув қадриятлари, ҳуқуқий меъёрлар, услубий стандартларнинг горизонтал-вертикал, институционал-функционал механизмлари сиёсий тизимга мослаштириб борилиши илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида бошқарув кадрлар компетентлигини юксалтириш технологияларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
раҳбар фаолияти натижаларини баҳолашда бошқарув компетенцияларининг шаклланганлик даражаси профессионал-тажриба, билим ва кўникма, инсонпарварлик-шахсий ва ишбилармонлик, инновацияларга интилиш-бошқарув технологияларини қўллай олиш, ўз-ўзини танқидий баҳолаш-вақтдан оқилона фойдаланиш механизмларига боғлиқлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг 2021 йил 10 сентябрдаги 01-91-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши ОТМ раҳбар кадрларининг малакасини оширишда компетенциявий ёндашув асосида ўқув моделлари жорий этилган; 
кадрлар сиёсатини самарали ташкил этишда бошқарув кадрлар компетентлигини баҳолаш (компетенция даражаларини аниқлаш ва ривожлантириш) технологиялари сифатида self-development ҳамда self-improvement моделлари меритократик тамойилларни татбиқ этиш, инсон ресурсларини бошқариш, давлат хизматининг этикаси жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятида ҳар бир  раҳбар кадрларнинг КРI баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда профессиограммасини (лавозим йўриқномаси) тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 9 августдаги 07-04/10-08/1765-сон маълумотномаси). Натижада, илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича фаолият кўрсатаётган ташкилотларда, вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетенцияларини узлуксиз ривожлантириб бориш тизимини жорий этишда хизмат қилиб келмоқда; 
ёш раҳбар кадрлар компетентлигини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда натижадорликка эришиш учун давр талабига мос равишда кадрлар сиёсатининг функционал ва институционал хусусиятларини соҳа фаолиятини маъмурий ислоҳ этиш, интенсив ривожлантириш, ташкилий модернизациялаш, оптимал шакллантириш орқали ислоҳ этишга доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти (Ёшлар ишлари агентлиги раҳбар кадрлар фаолияти йўриқнома ва низомлари)да қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 96/07-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши ёш лидерлар танловини ўтказишда татбиқ этилган. Ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтиришга қаратилган компетенциялар кластери ишлаб чиқилган, ушбу кластер асосида ёш раҳбар кадрлар бошқарув компетенцияларини ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган; 
бошқарув кадрлари компетентлигини юксалтиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш “ақлли бошқарув” (smart management) ҳамда “инновацион бошқарув” компонентлари бўлган  бошқарув қадриятлари, ҳуқуқий меъёрлар, услубий стандартларнинг горизонтал-вертикал, институционал-функционал механизмлари сиёсий тизимга мослаштириб борилиши бўйича таклифлардан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Раҳбар кадрларнинг аҳоли билан мулоқот майдони”ни яратиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳулқ-атворини ошириш ҳамда “Ёш лидерлар”, “Маҳалла жамият таянчи” ижтимоий-сиёсий лойиҳаларини ташкил этишда фойдаланилган (Тошкент шаҳар ҳокими Маҳкамасининг 2021 йил 6 сентябрдаги 16/01-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий янгилик сайлов жараёнининг барча иштирокчиларида сайлов жараёнининг барча компонентларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришда, шунингдек, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга доир назарий ва амалий билимларни беришда татбиқ этилган;
бошқарув кадрлари компетентлигини юксалтиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш бошқарув қадриятлари, ҳуқуқий меъёрлар, услубий стандартларнинг горизонтал-вертикал, институционал-функционал сиёсий тизимга  мослаштириб борилиши бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикасида янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари малакасини ошириш учун ташкил этилган ўқув-семинарларида ва уларнинг  фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи йўриқномаларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 06-10/463-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий янгилик Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги мақсадларни амалга оширишда маҳалла раисларининг ўрни ва роли, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, масъулияти, шахсий сифатлари, касбий фаолияти, муомала маданиятида юзага келадиган зиддиятлар, анъанавийлик ва замонавийлик, ташаббускорлик ва креативлик бўйича назарий билимини, амалий кўникмасини оширишда, шунингдек, маҳалладаги 5 талик (ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика нозири) билан якдилликда ҳамда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш ва давлат органлари билан ҳамкорлигига доир кўникмаларини шакллантиришда фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish