Каландаров Илёс Ибодуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дискрет ахборот тизимлари ва жараёнларининг динамик функционал жадваллар асосидаги моделлари ва алгоритмлари», 05.01.10 – Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T359
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор; Зайнидинов Хакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор; Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цех, бўлим ва технологик модуллар даражасидаги дискрет ахборот тизими ва жараёнларини динамик функционал жадваллар асосида ташкиллаштириш ва тизимлаштиришнинг коцептуал, математик модел ва алгоритмларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
динамик функционал жадваллар орқали дискрет ахборот тизими объектларини ягона стандарт тавсифга асосланган коцептуал модели ишлаб чиқилган;
дискрет турдаги ахборот тизими ва жараёнлари учун агрегатларни шакллантириш, ихтисослашган ишчи ўринларни ташкил қилиш орқали ресурслардан самарали фойдаланиш ва ахборот тизими тузилмасини ташкиллаштиришнинг математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
динамик функционал жадваллар алгебрасига асосланиб дискрет турдаги кичик серияли ишлаб чиқариш ахборот тизимлари ва жараёнлари тузилмасини ташкиллаштириш ва тизимлаштиришнинг алгоритмик усули ишлаб чиқилди;
инсон-машина тизимини ташкил қилиш масалалари мажмуасини ечиш ва саноат корхонаси ахборот жараёнларини тезкор тартибга солишнинг функционал математик моделлари ва алгоритмлари яратилган;
дискрет ахборот тизимлари ва жараёнларини ташкилий таъминотини такомиллаштиришнинг вақт бўйича оптимал технологик йўналиш ва дастгоҳлар гуруҳини танлашнинг математик модел ва алгоритмлари модификация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дискрет ахборот тизимлари ва жараёнларининг динамик функционал жадваллар асосидаги моделлари ва алгоритмларига доир илмий тадқиқотлар натижалари:
динамик функционал жадваллар орқали дискрет ахборот тизими объектларини ягона стандарт тавсифига асосланган концептуал модели ва дискрет ахборот тизимлари ва жараёнларини ташкилий таъминотини такомиллаштиришнинг вақт бўйича оптимал технологик йўналиш ва дастгоҳлар гуруҳини танлашнинг модификация қилинган математик модел ва алгоритмлари Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Тахиатош металл конструкциялар ва ностандарт жиҳозлар заводида қўлланилди (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 26 августдаги 23.01-01-07/558 – сон маълумотномаси). Тадқиқотлар натижаси маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини 10% га ошириб маҳсулотни тайёрлашга кетадиган вақтни 1,5 баробарга камайтириш имконини берган;
динамик функционал жадваллар алгебрасига асосланиб дискрет турдаги кичик серияли ишлаб чиқариш ахборот тизимлари ва жараёнларини ташкиллаштириш ва тизимлаштиришнинг алгоритмик усули ва инсон-машина тизимини ташкил қилиш масалалари мажмуасини ечиш ва саноат корхонаси ахборот жараёнларини тезкор тартибга солишнинг функционал математик модел ва алгоритмлари Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Шимолий кон бошқармасида қўлланилди (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 26 августдаги 23.01-01-07/558 – сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида мулоқот тизимида маҳсулотни тайёрлашга кетадиган вақтни 1,5 баробарга камайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини 7% га ошириш имконияти яратилди;
дискрет ахборот тизими ва жараёнлари учун агрегатларни шакллантириш, ихтисослашган ишчи ўринларни ташкил қилиш орқали ресурслардан самарали фойдаланиш ва ахборот тизими тузилмасини ташкиллаштириш математик моделлари ва алгоритмлари ва динамик функционал жадваллар асосида инсон-машина ахборот тизими ва жараёнларини ўрганиш учун имитация моделлари Навоий кон-металлургия комбинати АЖ, «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасида қўлланилди (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 26 августдаги 23.01-01-07/558– сон маълумотномаси). Инсон-машина тизимини жорий қилиш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 8% га ошириб, махсулотни тайёрлашга кетадиган вақтни 1,7 баробарга камайтириш имконини берган.