Sayt test rejimida ishlamoqda

Меҳмонов Султонали Умаралиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Илмий маслаҳатчи: Каримов Акром Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.DSc/Iqt.123.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит муаммоларининг ечимига қаратилган назарий-методологик асослари ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилмасини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган;

норматив-хуқуқий ҳужжатлар талабларига мос бюджет ташкилотлари счётлар режасига тасарруфида қолдириладиган маблағлар ҳисобига ўзгартиришлар киритилиши асосланган ҳамда ишчи счётлар режасини реструктуризациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мослаштириш асосида ҳисоб объектларини тан олиш, баҳолаш ва улар бўйича ахборотлар шаффофлигини таъминлаш белгилаб берилган;

биринчи марта бюджет ташкилотларида марказлаштирилган бухгалтерия ҳисоби фаолиятининг таркибий тузилмаси ҳамда уларда ҳисоб юритишнинг ташкилий-методологик асослари шакллантирилган;

бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот шакллари тузилиши ва улардаги кўрсаткичларни бирламчи ҳисоб ҳужжатлар ҳамда регистрларига мувофиқлигини назорат қилиш тизими такомиллаштирилган;

илк бор бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати фаолиятининг ташкилий-услубий асослари шакллантирилган ҳамда самарали амалга ошириш бўйича методологик ёндашувлар илмий жиҳатдан асосланган;

бюджет ташкилотларида ички аудит ишчи ҳужжатлари ҳамда ҳисоботини шакллантириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилмаси бўйича таклифлари, бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг ташкилий, техник ҳамда услубий жиҳатлари бўйича методологик ёндашувлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг (2016 йил 12 декабрдаги 91-сон) буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) «Ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 31 январдаги АК/03-04-08/569-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартиришлар киритиш мезонларини, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан молиявий ҳисоботни тузиш, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни очиб бериш тартибини белгилаб беришга хизмат қилган;

бюджет ташкилотларида давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларидан фойдаланиш асосида ҳисоб объектларини тан олиш, баҳолаш ва улар юзасидан ахборотлар шаффофлигини таъминлаш йўллари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожлантириш дастури доирасидаги «Ўзбекистонда бюджет тизимини ислоҳ этиш» лойиҳаси доирасида Бюджет ҳисоби стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистонда Бирлашган миллатлар ташкилоти ривожлантириш дастури   «Ўзбекистонда бюджет тизимини ислоҳ этиш» лойиҳасининг 2018 йил 5 февралдаги BSR/01/02/18/20-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида ҳисоб объектларини тан олиш, баҳолаш ва улар бўйича ахборотларни очиб бериш тартибини белгилаб беришга хизмат қилган;

марказлаштирилган бухгалтерия фаолиятини ташкил этиш методологияси ҳамда бухгалтерия хизматини ташкилий тузилмаси бўйича таклифлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия ҳизматларида ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг ташкилий, техник ҳамда услубий жиҳатлари бўйича ёндашувлар бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг (2017 йил 31 октябрдаги 346-сон) буйруғи билан тасдиқланган «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари тўғрисида Низом» ҳамда ички аудит хизмати фаолиятини режалаштириш, ички аудитни амалга ошириш босқичлари ва ички аудит ҳисоботларини шакллантириш бўйича таклифлари, ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш ва унинг самарадорлигини аниқлаш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг (2017 йил 20 декабрдаги 391-сон) буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати тўғрисида вақтинчалик намунавий  Низом»ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 15 январдаги 02-01/2-1-207-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш марказлаштирилган бухгалтерия ҳисобини, шунингдек,  ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш ва уларда бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит услубиятини шакллантиришга хизмат қилган;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларида бухгалтерия объектлари ҳисоби ва ҳисоб сиёсатини шакллантириш, бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг методологик жиҳатлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг (2017 йил 13 декабрдаги 37-сон) буйруғи билан тасдиқланган «Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари тўғрисида Низом» ҳамда ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш методологияси, ички аудит хизмати фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг (2017 йил 11 декабрдаги 32-сон) буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати тўғрисида вақтинчалик намунавий Низом»ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 17 январдаги  04-113- сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш туман (шахар) мактабгача таълим бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш ва уларда бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини шакллантиришга хизмат қилган;

академик лицейлар учун ўқув лаборатория ускунаси, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий-техника, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳисоби, олий таълим муассасалари томонидан ўқув-лаборатория ускунаси, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари бириктирилган академлицейга бериш ҳамда ҳисобдан чиқариш ҳисоби бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг (2017 йил 2 майдаги 270-сон) буйруғи билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига бириктирилган академик лицейлар учун ўқув-лаборатория ускунаси, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш, академлицейга бериш ва ҳисобдан чиқариш бўйича тартиб»ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 15 июндаги 87-04-689-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш олий таълим муассасасида ўқув-лаборатория ускунаси, сарфлаш материаллари, компьютер  техникаси ва бошқа ташкилий техника, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ҳисобини юритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish